Жиноят содир қилган шахснинг асосий мақсади:
1) ўз олдига қўйган мақсадига эришиш;
2) энг асосийси, қилган жиноятининг изини йўқотишдан иборатдир. Жиноятчи шахслар психологияси ва анъаналаридан келиб чиқадиган бўлсак, улар кўп ҳолларда жиноятни маҳорат билан (профессионал) содир этадилар, шунингдек, бошқа шахсларни қўрқитиш, алдаш йўли билан жиноят содир этишга мажбур қиладилар.
Жиноятчи шахслар иложи борича ички ишлар органлари ходимлари билан мулоқотда бўлишни хоҳлашмайди, улардан узоқроқ юриш, ўзларини олиб қочишга ҳаракат қиладилар. Агар улар билан мулоқотга киришадиган бўлса, ўзларининг фақат ижобий томонларини кўрсатишга интиладилар, чунки ижобийлик уларнинг ҳар хил воқеа-ҳодисалардан кейин гумон қилинмаслигини таъминлаши мумкин.
Жиноят қидирув органи ходимлари шахсларни профилактика инспекторларининг тавсияси билан текшириши мумкин. Агар жиноят қидирув органи ходими участка инспектори айтган шахсни яхши билса, бу гумон бошқа текширилмайди ва бу ҳақида профилактика инспекторини фақат ишонтира билиши керак бўлади.
Кўп ҳолларда жиноятчи шахс орган ходими, яъни профилактика инспектори билан муомаласини яхши қилади, ўзини ижобий томондан кўрсатиб юради ва бундан фойдаланиб жиноят содир қилади. Жиноятчи шахслар ўзлари ҳақида бирор-бир ёмон фикр юзага келтирмасликка ҳаракат қилади, асосан ўзларини бой қилиб кўрсатмайди, агар жиноят, масалан, ўғрилик содир қилган бўлса ҳам танишларидан ҳамманинг олдида пул қарз сўрайди.
Ички ишлар идоралари ходимлари турли тоифадаги жиноятчиларнинг психологиясини, содир этилган жиноятига қараб, у қайси шахс томонидан жиноят содир этилганлигини, содир этилган жиноятнинг асосий мақсади ва мотивларини мукаммал билишлари, зудликда эҳтиёт чораларини кўришлари, шунингдек, жиноятчи шахснинг ҳамда жиноятчи гуруҳларнинг қилган жиноий хатти-ҳаракатлари, уларнинг психик ҳолатларини, индивидуал психологик хусусиятларини жиноятни очиш жараёнида психологик билимлар, психологик усул ва услублардан моҳирона фойдаланган ҳолда очиш қобилиятига эга бўлишлари давр талабидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |