Визуал маълумот асосида шахснинг психологик портретини яратиш методикаси
Йўриқнома: иштирокчилар инсон юзи тасвирланган катталаштирилган расмни кўришади. Улар расмни синчиклаб ўрганишлари керак, шундан сўнг юз тасвирининг алоҳида белгилари ва хусусиятларини айтиб беришлари керак.
Кейин иштирокчиларга 7-10 та турли расмлар кўрсатилади: эркак, аёл, ўсмир, ишчи, хизматчи, артист, қишлоқ фуқароси, миллий ва профессионал гуруҳ вакиллари ва х.к.
Дастлабки 4-5 та расмни иштирокчиларнинг барчаси муҳокама қилишади, бир-бирини фикрини тўлдиради. Кейин машқ индивидуал тарзда оғзаки таъриф билан ёзма равишда бажарилади. Машқни бажаришда таърифлаш схемаси:
- жинси;
- ёши;
- юзнинг шакли, ўлчами, ифодаси;
- соч ва турмак;
- қулоқлари;
- пешона қисми;
- қошлари;
- кўзлари;
- буруни;
- оғиз, лаблар, тишлар;
- ияк (даҳан), бўйин;
- мўйлов, соқол,
- юздаги алоҳида белгилар (чандиқ, ҳол, нор).
3.Жиноятни очишни ва қидирув ишларини амалга оширишнинг ноанъанавий психологик методлари
Жиноят – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 14-моддасига асосан, Жиноят кодекси билан тақиқланган айбли, ижтимоий-хавфли қилмиш1. Жиноятларни очиш жараёнида содир этилган жиноятнинг сабабини аниқлаш яхши самара беради. Чунки жиноят мотиви жиноий қилмиш содир этишга аҳд қилувчи англаб етган ҳис-туйғудир. Жиноятчилик, айниқса, агар у уюшган бўлса, жамиятимизга жуда катта салбий таъсир кўрсатади.
Ички ишлар соҳасида ишлайдиган ҳар бир шахснинг ўзига хослиги, жиноят оламидаги шахслардан хабардор бўлиши ва уларни билиши, энг асосийси, жиноят содир қилишининг олдини олишдир. Жиноятларни очишда аввало жиноятчининг интеллектуал-маънавий хислатлари, руҳий ва жисмоний ҳолатини ҳисобга олиш зарур. Шунингдек, жиноятчи шахсининг психик жараёнларини мантиқий таҳлил этиш, у содир этган жиноятни малакали баҳолаш, жумладан индивидуал башорат қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Содир этилган жиноятни очишда жиноятчи тўғрисида ҳар томонлама чуқур тасаввурга эга бўлиш учун жиноий ҳаракатнинг вақти, жойи ва бошқа жиҳатлари тўлиқ психологик таҳлил этилиши, яъни жиноят содир этилишининг яширин мотивлари ва мақсадларини инобатга олиш зарур.
Жиноятчи шахс жиноятни нима мақсадда содир этиши мумкин? Айнан мана шундай муаммоли савол қўйиш жиноятчиликка қарши курашишда, айниқса, агар у “касби”ни пухта биладиган рецидивист томонидан содир этилса, унга қарши курашиш ўта муҳим ҳисобланади. Бу борада жиноят-қидирув фаолияти мутахассислари шундай хулосага келган: “Жиноятчиликка қарши кураш бу худди зиддиятдек, яъни икки томон ҳам ўзига хос бир-бирига қарши хабарга эга бўлади ва бу хабарлар натижасида иккала субъект ҳам бир-бирининг энг нозик томонини билган ҳолда кураш олиб боради».
Do'stlaringiz bilan baham: |