Режа: Тадбиркорлик шартномалари – бу нима? Тадбиркорлик фаолиятидаги шартномаларнинг турлари


Тадбиркорлик шартномалари тарафлари, уларнинг ҳуқуқ ва


Download 51.48 Kb.
bet3/9
Sana11.03.2023
Hajmi51.48 Kb.
#1259030
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маъруза (4)

3. Тадбиркорлик шартномалари тарафлари, уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари
Юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар тадбиркорлик шартномаларининг субект (тараф)лари бўлади. Тадбиркорлик шартномасида давлат манфаатларини кўзлаб, давлат органлари ёки у ваколат берган бошқа ташкилотлари иштирок этишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 1998 йил 29 августдаги ЎРҚ-670-I-сонли Қонунига мувофиқ, хўжалик шартномалари қўйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
Тадбиркорлик шартномаси тарафининг ҳуқуқлари
- шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
- шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини сўраш ва олиш, мутахассислар билан маслаҳатлашиш;
 -давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга илтимосномалар билан мурожаат этиш ҳамда шикоятлар бериш ва улардан асослантирилган ёзма жавоблар олиш;
 -бошқа тарафнинг иқтисодий аҳволи, нуфузи ва ишчанлик жиҳатлари хусусидаги маълумотларни тўплаш;
 - ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ва усулларини қўллаш.
Тадбиркорлик шартномаси тарафининг мажбуриятлари
 - шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя
этишлари;
 -қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда шартномаларининг ўз вақтида тузилишини таъминлаш;
 -тузилган шартномалар бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Тадбиркорлик шартномасининг тарафларни шартномавий муносабатга киришаётганда шу соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлади. Мисол учун 2009 йил 22 августдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га кўра, саноат истеъмолчиларига электр энергиясини тежаш бўйича (йиллик ва узоқ истиқбол учун) ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мажбурияти ҳам юкланади. Ёки Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328- сон «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига кўра, тадбиркорлик субъектлари ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга ҳақлидирлар.
Булардан ташқари, тарафлар шартномавий муносабатга киришишда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонун доирасида мустақил белгилашлари мумкин. Мисол учун шартнома юзасидан тўловларни олдиндан тўлиқ тўлаш мажбурияти белгиланиши мумкин.

Download 51.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling