Режа: Тадбиркорлик шартномалари – бу нима? Тадбиркорлик фаолиятидаги шартномаларнинг турлари


Тадбиркорлик фаолиятидаги шартномаларнинг турлари


Download 51.48 Kb.
bet2/9
Sana11.03.2023
Hajmi51.48 Kb.
#1259030
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маъруза (4)

2. Тадбиркорлик фаолиятидаги шартномаларнинг турлари
Тадбиркорлик шартномалари турли мезонларга қуйидаги турларга ажратилади.
А. Шартнома мазмунига кўра:
ТОВАРЛАРНИ СОТИШ (РЕАЛИЗАЦИЯ)НИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ
ШАРТНОМАЛАР ИШЛАРНИ БАЖАРИШНИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ ШАРТНОМАЛАР
МУЛКНИ ФОЙДАЛАНИШГА БЕРИШНИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ ШАРТНОМАЛАР
ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ ШАРТНОМАЛАР
ЎЗГАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ ШАРТНОМАЛАР
Б. Ҳуқуқий табиатига кўра: шартномалар консенсуал ва реал бўлиши мумкин. 1. Кўпгина шартномаларни тузиш учун тарафларнинг розилиги етарли, шунинг учун бундай шартномалар консенсуал шартномалар деб аталади.
2. Реал шартномаларни тузиш учун муайян ҳаракатлар, масалан, банк кафолати, кредит, мулк гарови, мулкдорнинг ёки таъсисчининг розилиги бўлиши лозим.
В. Шартнома тадбиркорлик субъектининг молиявий имкониятига кўра: тадбиркорлик шартномалари: Йирик битим ва Йирик бўлмаган битим
Қуйидагилар йирик битимлар (шартномалар) деб ҳисобланади:
Акциядорлик жамиятлари учун жамият томонидан молмулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этган битим.
Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита молмулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим.
Оилавий корхоналар йирик битимни ўз уставида белгилаб қўяди.
Г. Тузилиш шаклига кўра: Оддий ёзма, Нотариал тасдиқланадиган Давлат рўйхатидан ўтказиладиган
Тадбиркорлик шартномаси одатда ёзма шаклда тузилади.
Амалиётда шартноманинг оддий ёзма шакли кенг тарқалган бўлиб, у тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан расмийлаштирилади.
Тадбирколик шартномаси қонунда кўрсатилган ҳолларда ва тарафлардан бирининг талаби бўйича нотариал тасдиқланиши шарт.
Шартномани нотариал тасдиқлаш нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан шартномада тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Kenaan and Richeнинг фикрича2, шартноманинг турлари 2 та:
1. МАХСУС ШАТНОМАЛАР (SPECIALITY CONTRACTS) Шарти: имзо, печать, гувоҳ, нотариус, регистрация.
2. ОДДИЙ ШАРТНОМАЛАР (SIMPLE CONTRACTS) Белгиси: оғзаки, ёзма, ҳаракат.
Амалдаги қонун ҳужжатларида айрим тадбирколик шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш белгилаб қўйилган. Масалан, ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ тадбиркорлик шартномалари (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара ва бошқ.) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Шартноманинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик хўжалик шартномасининг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Download 51.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling