Режа: Тадбиркорлик шартномалари – бу нима? Тадбиркорлик фаолиятидаги шартномаларнинг турлари


Download 51.48 Kb.
bet8/9
Sana11.03.2023
Hajmi51.48 Kb.
#1259030
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маъруза (4)

Ҳолат

Жавобгарлик чораси


Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда,



- товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.


Етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонун ҳужжатларида ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса

- сотиб олувчи (буюртмачи) товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан (пудратчидан) сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар ва хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга ҳақлидир.


Бут бўлмаган товарлар етказиб берилган тақдирда

- Сотиб олувчи (буюртмачи):
- товарларни бутлаб беришни талаб қилишга ҳақли;
- бундан буён товарлар бутлаб берилгунга қадар уларнинг ҳақини тўлашдан бош тортишга, агар товарларнинг ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, белгиланган тартибда тўланган суммалар қайтарилишини талаб қилишга ҳақли;
- етишмаётган қисмлар қийматини қўшган ҳолда, етказиб берувчидан бут бўлмаган товарлар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли.


Марка белгиси қўйилмаган
ёки лозим даражада маркировка қилинмаган товарларни, шунингдек идишсиз ёки ўралмаган товарларни ёхуд тегишли идишга жойланмаган ёки лозим даражада ўралмаган товарларни етказиб берганлик учун

- етказиб берувчи сотиб олувчига(буюртмачига) бундай товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида жарима тўлайди.




Товар етказиб берувчи (пудратчи) талабига биноан қўйилган аккредитив у амал қиладиган муддат ичида фойдаланилмаса

- етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) аккредитивнинг фойдаланилмаган суммасининг 5 фоизи миқдорида жарима тўлайди.


Жўнатилган товарларга оид тўлов ёки товар-транспорт ҳужжатларининг нусхасини белгиланган муддатда юбормаганлик ёки товарлар жўнатилганлиги тўғрисидаги бошқа ахборотни тақдим этмаганлик учун

- етказиб берувчи сотиб олувчига ахборот тақдим этилмаган ҳар бир ҳолат учун етказиб берилаётган товар қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима тўлайди.




Товарларни танлаб олмаслик, шунингдек етказиб берувчи шартномада белгиланган муддатда (даврда) уларни етказиб берганда товарларни олишни асоссиз равишда рад этганлик учун

- сотиб олувчи етказиб берувчига танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса — 10 фоиз миқдорида жарима тўлайди.




Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисобкитобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун

- сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган
сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.




Етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун

- сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.


Ҳисобварақдан маблағларни асоссиз равишда акцептсиз ҳисобдан чиқарганлик учун

- айбдор тараф иккинчи тарафга асоссиз равишда акцептсиз ҳисобидан чиқарилган сумманинг 10 фоизи миқдорида жарима тўлайди.


Download 51.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling