Режа: Тадбиркорлик шартномалари – бу нима? Тадбиркорлик фаолиятидаги шартномаларнинг турлари
-усул. Тадбикорлик шартномаларини суд тартибида ўзартириш ва беко
Download 51.48 Kb.
|
маъруза (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадбиркорлик шартномаси мажбуриятлари юзасидан жавобгарлик
- Фуқаровий (шартномавий) жавобгарлик.
2-усул. Тадбикорлик шартномаларини суд тартибида ўзартириш ва бекор қилиш.
Тарафлардан бирининг талаби билан тадбиркорлик шартномаси хўжалик судининг қарорига биноан фақат иккинчи тараф хўжалик шартномасини жиддий равишда бузган ёхуд қонунда, ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши, ёки бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 1998 йил 29 августдаги ЎРҚ-670-I-сонли қонунининг 15-моддасига мувофиқ тарафлардан бирининг хўжалик шартномасини бузиши иккинчи тарафга у хўжалик шартномаси тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши хўжалик шартномасини жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, тадбиркорлик шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Демак, хўжалик шартномалари қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган ҳолларда бир тарафлама, ёки хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан бекор қилиниши мумкин. Тадбиркорлик шартномаси мажбуриятлари юзасидан жавобгарлик Шартнома мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаслик қуйидаги жавобгарликларга сабаб бўлади: Жавобгарлик турлари Фуқаровий (шартномавий) жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик Жиноий жавобгарлик Европанинг таниқли олимларидан бири Geoff Monahanнинг фикрига кўра, шартноманинг шартларини қисман бажариш “умуман бажарилмаган” деб топилишига сабаб бўлиши мумкин5. Фуқаровий (шартномавий) жавобгарлик. Шартноманинг муҳим шартларидан бири унда иштирок этувчи тарафлар мажбуриятларининг белгилади. Бундан ташқари, тарафлар қонун ҳужжатларида ва иш муомаласидан келиб чиқадиган мажбуриятларга ҳам эга бўладилар. Муайян тараф сифатида иштирок этувчи субъект томонидан ушбу мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик натижасида бошқа тарафга зарар етказилса, ушбу зарарни қоплаш мажбурияти вужудга келади. Мисол учун, маҳсулот етказиб бериш шартномасига кўра, етказиб берувчи (сотувчи) шартномада назарда тутилган маҳсулотни ўз вақтида етказиб бермаган ҳолларда мазкур маҳсулот етказиб бериш мажбурияти билан бирга, кечиктирилганлик туфайли олинмасдан қолинган фойдани ҳам қоплаб беради. Бундан ташқари, шартнома шартларини ўз вақтида лозим даража бажарилиши таъминлаш мақсадида тарафлар шартномада ҳар бир ҳолат юзасидан бошқа фуқаролик жавобгарлик чораларини белгилашлари мумкин. Мисол учун, сифатсиз маҳсулотни етказиш эвазига етказилган зиённи қоплаш билан бир қаторда, қўшимча тўловларни амалга ошириш, харидорнинг бошқалар олдидаги нуфузини сақлаш мақсадида раддиялар бериш. Шартномада назарда тутилмаган ҳолларда мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик туфайли қўлланиладиган фуқаровий жавобгарлик чоралари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 1998 йил 29 августдаги ЎРҚ-670-I-сонли қоунинида шартноманинг мажбуриятларининг бузилиш ҳолатларига қуйидагича жавобгарлик чоралари белгиланган.
Download 51.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling