Объектив сабаблар
Шартномани ўзгартириш ва бекор қилишнинг объектив сабаблари тарафларнинг хоҳиши боғлиқ бўлмаган ҳолда юз берадиган воқеликлар тушунилади. Буларга қонунчиликка кирган янги ўзгаришлар, форс-мажор ҳолатлар, бир тарафнинг мажбурий тугатилиши ва ҳ.к.лар мисол бўлади.
Субъектив сабаблар
Шартномани ўзгартириш ва бекор қилишнинг субъектив сабаблари тарафларнинг ёки улардан бирининг ихтиёрий ҳатти ҳаракатида вужудга келади. Уларга мисол қилиб, шартномани ихтиёрий равишда ўзгартириш ва бекор қилишга тарафларнинг хоҳишининг пайдо бўлиши, шартнома шартларини бузишларни келтириш мумкин.
Тадбиркорлик шартномалари икки усулда бекор қилиниши ва ўзгартирилиши мумкин:
1-усул. Тадбиркорлик шартномаларини тарафларнинг келишувига кўра ўзартириш ва бекор қилиш.
Тадбиркорлик шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, тарафларнинг уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишуви ҳам шундай шаклда амалга оширилади.
Тадбиркорлик шартномасини ўзгартириш ҳақидаги келишувда қуйидагиларнинг кўрсатилиши мақсадга мувофиқ бўлади, яъни ўзгартирилаётган шартноманинг рақами, санаси, номи; шартномани ўзгартириш сабаби; ўзгартирилаётган ёки қўшимчалар киритилаётган шартлар ва уларнинг янги таҳрири; ўзгартириш киритилгандан кейин аввалги шартларнинг юридик кучини йўқотиши ҳақидаги банд; ўзгартириш ёки қўшимча киритилишидан олдин мазкур шартлар бўйича юзага келган масалаларни ҳал қилиш тартиби.
Тарафларнинг шартномани бекор қилиш ҳақидаги келишувида эса қуйидаги маълумотлар киритилиши лозим: қандай шартнома бекор қилинаётганлиги; қайси вақтдан шартнома бекор қилинаётганлиги; шартнома бекор қилинишидан олдин мазкур шартнома юзасидан вужудга келган масалаларни ҳал қилиш тартиби; шартнома бекор қилингандан кейин тарафларнинг мазкур шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқлари ўз кучини йўқотиши тўғрисидаги банд.
Тадбиркорлик шартномасини бажаришдан бир тарафлама бош тортишга ёки тадбиркорлик шартномасининг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |