Режа: Топонимика фанининг мақсади ва вазифаси


Download 29.6 Kb.
bet4/7
Sana29.03.2023
Hajmi29.6 Kb.
#1307873
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-seminar Toponomika

Антропоним номлар кишиларнинг исми, фамилияси, тахаллуси, лақамидан олинган номлар: Навоий шаҳри, Беруний тумани, Искандаркўл, Вашингтон шаҳри, Сухе – Батор, Пушкина шаҳри, Амир Темур кўчаси.
Ареалли номлар – бир хил қўшимча ёки топотерминлар иштирокида ясалган географик номлар жойлашган ҳудуддаги топонимлар: кент, тепа, қўрғон ва бошқа терминлар иштирокида ясалган тарқалган ҳудуд. Масалан: Тошкент вилоятида кент термини ёрдамида ясалган номлар кўп: Алимкент, Ғазалкент, Тошкент, Паркент, Заркент ва бошқалар.
Бирламчи ва иккиламчи номлар – бирламчи номлар асл номлар. Иккиламчи номлар ном кўчасидан ҳосил бўлади. Масалан: Чирчиқ дарёси, Чирчиқ шаҳри. Ном дарё номидан шаҳарга кўчган.
Детопонимизация – географик номларнинг терминларга, оддий турдош отларга айланиши: Гейзер булоғи номидан геғзер термини, вулкан ороли номидан вулқон термини, Карст раёни номидан карст термини ҳосил бўлган ва ҳ к.
Драмоним – йўллар билан боғлиқ номлар: Янгийўл, Буюк Ипак йўли, Тошкент –Термиз йўли.
Этноним номлар – халқлар, қабилалар, уруғлар номидан келиб чиққан географик номлар: Малик Бўка, Туркқишлоқ, Сергели, Ўзбекистон.
Гидроним – океан, денгиз, кўл, дарё, сой булоқ, қудуларнинг номи: Сирдарё, Учқудук, Қоракўл, Ғовосой, Волга, Чирчиқ ва бошқалар.
Индикатор (топонимикада) – топонимларни ҳосил қилувчи маҳаллий географик терминлар: қум тепа, қўрғон, дарё, сув, кент ва бошқалар.
Макротопонимлар – кўпчиликка маълум бўлган, тез – тез тилга олинадиган йирик номлар: Европа, Осиё, Тяншан, Тинч океан, Сибир ва бошқалар.
Микротопонимлар – майда географик номлар: маҳалла, кўча, мавзе, бекат, гузар номлари.
Ойконимлар – аҳоли яшайдиган жойлар (шаҳар, қишлоқ, овул) номлари: Токент, Паркент, Сўқоқ, Ғазалкент ва бошқалар.
Топонимия – маълум ҳудуддаги жой номлари йиғиндиси. Масалан Тошкент вилоятидаги барча жой номлари Тошкент вилояти топонимияси дейилади.    
Топонимиканинг ривожланиш тарихидан

Download 29.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling