Режа: Топонимика фанининг мақсади ва вазифаси
Download 29.6 Kb.
|
3-seminar Toponomika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Заҳириддин Муҳаммад
- Ўрта осиё ўлкаси
Муаллифи номаълум “Ҳудуд ал - олам” (Х аср) китобида ҳам географик топонимика ва терминшуносликка оид маълумотлар кўп. Бу китобда Бухоро, Фароб, Пойкент, Сўғд, Тавовис, Термиз, Кармина, Дабуси, Ажбинжон, Кушония, Самарқанд, Кеш, Зомин, Жиззах, Фарғона, Ахсикат, Қубо, Шош, Кот ва бошқа жойлар ҳақида маълумотлар бор.
Заҳириддин Муҳаммад Боборнинг (1493 - 1530) “Бобурнома” китоби мумтоз ўлкашунослик китоби бўлиши билан бирга, унда топонимикага ва терминшоносликка оид маълумотлар жуда кўп. Хусусан, Фарғона водийсидаги географик номлар маъноси, этималогиясига оид алоҳида аҳамият берилган. Андижон, Кандибодом, исфара, Хўжанд, Аҳси, Хо Дарвеш, Сайҳун, Марғилон ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд. Ўрта Осиё жумладан, Ўзбекистонда топонимларни ўрганиш узоқ тарихга эга. Ўзбекистон топонимикасини ўрганишда машҳур рус шарқшунос олимлари ҳамда тарихчилари: В.Л. Вятктин, Н.Ф. Сикяковский, Л.Н. Соболов, В.В. Бартольд, С.П. Толстов, П.П. Иванов, М.Е. Массон, О.А Сухарива ва блшқалар бу соҳада жуда катта ишларни амалга оширдилар . Ўрта осиё ўлкасидаги географик номларни ўрганишда венгриялик олим Армений Вамбери (1832-1913) нинг хизмати катта. Ўрта Осиёга маҳфий саёҳат қилган бу олимнинг “Бухоро тарихи”, “Марказий Осиёнинг географик номлари” китоблари диққатга сазовар. Унинг луғатида 600 га яқин географик ном ва термин берилган. Т.Нафасовнинг “Жанубий Узбекистон топонимиясининг этнолингвистик анализи”, номли морографиясида мамлакатимиз жанубидаги жой номларининг этнолингвистик тахлили берилган.З.Дусимов “Хоразм топонимлари” деб номланган манографиясида Хоразм худуди жой номларига хос хусусиятлар бирма-бир баён қилинган. Н. Охуновнинг “Тил ва жой номлари” “Антротопонимлар нима” китобларида топонимикага оид назарий масалалар бўлган жой номлари, антротопинимлар ва топонимларнинг номланиш хусусиятлари кабилар атрофлича ёритилган. Л.Каримовнинг “Ўзбек тилидаги топонимларнинг ўрганилиши” номли монографиясида жой номларининг ўрганиш методлари, уларнинг ленгвистик хусусиятлари, семантик таснифи, этимологик таҳлили каби илмий аҳамияттга эга муаммолар шимолий ўзбек шеваларидаги топонимлар мисолида баён қилинган. С.Қораевнинг “Тапонимия Узбекистана” монографик тадқиқотида юртимиздаги жой номларига оид бўлган хусусиятларга эътибор қаратилган.. Ўзбекистонда топонимика ва географик терминшуносликни ривожлантиришда Ҳ.Ҳ.Ҳасановнинг (1919 - 1985) хизматлари катта. Унинг топонимикага оид фикр, мулоҳаза ва маълумотлари “Ўрта осиё жой номлари тарихидан” (1965), “Географик номлар имлоси”(1962), “Ер тили” (1977), “Географик номлар сири” (1985) асарларида, терминшуносликка оид ишлари “География терминлар луғати” (1964) китобида, география ва терминшунослик тарихига оид ишлари “Ўрта осиёлик географ сайёҳлар” ва кўпдан – кўп мақолаларида ўз аксини топган. Бу олимнинг топонимикага оид китобларининг иккинчи қисми изоҳли луғатлардан иборат бўлиб, бу мазкур асарларнинг қийматини яна ҳам оширади. Республикамиздаги жой номларининг келиб чиқиш тарихини ҳамда географик атамаларни ўрганишда Р.Н.Набиев, А.Р. Муҳаммаджонов, Ф.Абдуллаев, С.Иброҳимовларнинг ҳам хиссаси каттадир. Download 29.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling