Режа: Топонимика фанининг мақсади ва вазифаси


Ўрта Зарафшон дарёси асосан Кўхак


Download 29.6 Kb.
bet3/7
Sana29.03.2023
Hajmi29.6 Kb.
#1307873
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-seminar Toponomika

Ўрта Зарафшон дарёси асосан Кўхак номи билан машҳур бўлган дарёга берилган. Бу ном даставал XII аср маҳаллий авторлардан Насафийнинг Самарқанд тарихига оид “Қандия” номли асарида тилга олинади. XIV-XVI асрларга тегишли тарихий манбаларда, шу жумладан, Ҳофиз Абрў, “Бобурнома”, “Шайбонийнома” ва бошқа кўпгина асарларда ҳам Зарафшон дарёси Кўхак номи билан аталади.
XVIII асрга оид рус тилида битилган баъзи маълумотларда эса у “Куряк” деб бузуб айтилган. XVIII аср бошларида баъзи бир манбаларда дарё Кўҳак номи билан бир қаторда, “Зарафшон” деб ҳам ёзила бошланган. Унинг кейинги номи биринчи марта “Тарихи Роқиямий” асарида тилга олинади. 1820 йилда Россиядан Бухорога келган дипломатик миссиянинг иштирокчиси Е.К.Мейндорфнинг ёзишича дарё Самарқандда (орқасида) “Кўхак” Бухорода “Зарафшон” номлари билан аталганлигини таъкидлайди. Юқорида келтирилган маълумотлардан шу нарса маълумки XIX аср бошларида дарёнинг қуйи оқими қадимги Ҳарашкон Зарафшон номи билан атала бошлайди ва у дарёнинг юқори оқими – “Кўҳак” билан бир қаторда юритилади.
Фараз қилайлик, бир зум географик номлар йўқолиб қолдидеб: ким қаерга боришини ҳам, қаердан келаётганини ҳам, шунигдек қаерда яшашини ҳам билмай қолади. Географик номлар ҳаётий зарурат бўлиб қолган.
Гографик номлар асосан икки хил бўлади: айрим географик объектни билдирувчи атоқли от, ном ва географик объект ҳамда воқеа ҳодисаларнинг, умумий номини билдирувчи турдош отлар. Атоқли географик номлар топонимлар дейилади. Юнонча топос – жой ва онома – исм, ном сўзларидан ташкил топган.
Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Тяншан, Помир, Амударё, Қизилқум номларида қанча воқеа, ҳодисалар, тарих яшириниб ётибди. Нега улар шундай ном билан аталади?
Топонимиканинг ўзига хос атама ва тушунчалари мавжуд. Буларнинг энг муҳимларии қуйидагилар:
Абберивиатция – географик номларнинг қисқартирилган шакли: ХХР, АҚШ, МАР, БАМ, Донбасс, Кузбасс, РФ ва бошқалар.
Антоним номлар – бир – бирига тескари маъноли географик номлар: Оқдарё – Қорадарё, Кунгай Олатоғи – Терскай Олатоғи, Юқори чирчиқ – Қуйи Чирчиқ, Оқтоғ – Қоратоғ ва бошқалар.

Download 29.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling