Режа: Топонимика фанининг мақсади ва вазифаси


Зарафшон дарёси тўғрисида


Download 29.6 Kb.
bet2/7
Sana29.03.2023
Hajmi29.6 Kb.
#1307873
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-seminar Toponomika

Зарафшон дарёси тўғрисида
Тарихий манбаларда “Зарафшон” номи XVIII асрнинг бошларидан бошлаб тилга олинади, бироқ бу дарё ва унинг водийси тўғрисидаги ёзма маълумотлар жуда қадим замонларга оиддир. Даставал юқорида таъкидлаб ўтилганидек, “Политимет” номи билан антик даври авторлари Квинт Курций Руф ва Страбонларнинг асарларида тилга олинади. “Политимет” Зарафшон дарёсининг қадимги номи эмас, балки у юнонлар томонидан берилган номдир.“Политимет” сўзи қадимги юнон тилида “Ҳурматли, улуғ Азим” маъносини англатади.
Хитой манбаларида Зарафшон дарёси “Номи” номи билан қайд этилади. Томашекнинг фикрига кўра дарёнинг қадимги номи “Номиқ” бўлган дейди. Хитой манбаларида “Номи” деб аталган жой кўпроқ Сирдарёнинг юқори оқими тушунилиб, Зарафшон унинг ирмоғи деб тушунилган.
Абул Ҳасан Нишопурийнинг “Хазайина ал-улум” асарига асосланган Наршахий Зарафшон қадимда “Мосаф” ёки “Мосиф” деб ҳам аталганлигини таъкидлайди.
Қадимги давр ёзма манбаларига нисбатан ўрта аср араб географлари асарларида Зарафшон тўғрисида бир мунча тўлиқ ва аниқ маълумотлар берилган. Уларнинг асарларида дарё “Водий –ус Сўғд” ва “Нахр –ус Сўғд” номи билан аталган.
Ибн Ҳавқал фирича “Наҳр ус-Сўғд” Сўғд ва Самарқандда “Наҳр – ул Бухоро” номибилан машҳур бўлганлигини таъкидлаган. “Худуд-ул Олам” асарида Зарафшон Наҳр ул-Бухоро деб келтирилади. Араб географларининг Самарқанд топографияси, шу жумладан Зарафшон дарёси тўғрисида берган маълумотлари тўғри ва ишончлидир. Зарафшон дарёсининг қадимги топонимлари орасида “Дарёи Ҳаромкон ва Наҳри Ҳарамкон” номлари ҳам ўрта аср манбаларида учрайди.
Даставал у Х асрда Муҳаммад Наршахий томонидан тилга олинади. XVI аср тарихий хужжатларида Зарафшоннинг топонимлари тўғрисида берилган аниқ маълумотлар Наршахийнинг асарида ҳам тўғри тилга олинганлигига шубҳа йўқ. Бу маълумотларга асосланиб Зарафшон дарёсининг қадимги номи араб географлари томонидан тилга олинган Наҳр-ус Сўғд, Води-ус Сўғд ёки Наҳр ғул Бухоро эмас, балки Ҳарамкон бўлган деб ҳисоблаш тўғри бўлади.

Download 29.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling