Режа: Топонимика фанининг мақсади ва вазифаси


Download 29.6 Kb.
bet7/7
Sana29.03.2023
Hajmi29.6 Kb.
#1307873
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-seminar Toponomika

Топонимикани атамаси лотин тилидан олинган бўлиб, “топос” – жой, “оном” – ном, умуман жой номини ўрганадиган фан деган маънони билдиради. Географик номлар ва инсонларга қўйиладиган исмлар топонимиканинг манбаии ҳисобланади.
Топонимика икки объектдан: микро ва макро топонимлардан иборат бўлиб, микротопонимика – грамматик жиҳатдан майда объектларни – турдош отларни, макротопонимика эса атоқли отлар, яъни йирик объектларнинг номларини тадқиқ қилади. 
Турли хил номларнинг категорияларига мувофиқ равишда топонимика қуйидаги бўлимларга ажратилади:
1. Гидронимика – сув ҳавзалари: дарё, канал, сой, ариқ, булоқ, кўл кабиларнинг номларини ўрганувчи соҳа. Масалан: Гирдоб, Бўғоз, Сайхун, Жайхун, Замзам, Кавсар, Атил, Мурғоб, Наҳр, Ҳазар, Окс, Талас, Инба.
2. Айконимика – аҳоли яшаш масканлари ва уларнинг қисмлари: қишлоқ, маҳалла, гузар, кўча, овул, қурғон номларини ўрганувчи соҳа.
3. Оронимика – ер юзасининг рельеф шакллари: тоғ, чўққи, қоя, қир, тепа, қия номларини текширадиган соҳа. Масалан: Ҳисор, Ҳисорак, Кўҳтанг, Ҳимолай, Боботоғ, Бойсунтоғ.
4. Урбанонимика – шаҳар ичидаги ҳар қандай объектларни ўрганувчи соҳа.
5. Этнонимлар – Вахтамғали, Ачамайли, Дўрмон, Қўнғирот, Барлос, Қовчин, Қиёт, Тунғиз, Ўғиз, Сак, Массагет, Манғит, Минжир, Найман, Араб ва бошқалар.
6. Антротопонимлар – Абу, Ибн, Одамато, Момаҳаво, Луқмон, Тўмарис, Широқ, Чингизхон, Темурхон, Комил, Жалолиддин, Ўғизхон.
7. Патронимлар – Қорахонийлар, Сомонийлар, Аҳамонийлар, Аббосийлар, Жадидчилар, Пахлавийлар, Нақишбандийлар, Саидлар, Салжуқийлар, Шайбонийлар, Хоразмийлар, Аштархонийлар.
8. Теонимлар – Аллоҳ, Тангри, Худо, Яздон, Кавсар, Арш, Беҳишт.
9. Зоонимлар – Буғро, Дулдул, Дуно, Лук, Нор, Дунан, Ғунан.
10. Касмонимлар – Зуҳал, Зухра, Кайвон, Суҳайил, Ҳулкар, Тарози.
11. Религионимлар – Роҳиб, Авлиё, Абдол, Анбиё, Коҳин, Хизр.
12. Метронимлар – ар, арчин, ботмон, чорак, нимча, нимчорак, газ, таноб, мисқол, саржин, қарич, фарсах, мил.
13. Хронимлар – Аббосийлар беш аср, яъни (749-1258) шулардан Халифа Ал-Мансур-754-775, Маҳдий-775-785, Хорун ар – Рашид-786-809, ва ҳакозалар.
14. Муқад- даслаштирилган жой номлари.
15. Тарихий ёдгорликларнинг номлари
16. Параонимлар (ташкилот, идора, муассасаларнинг номлари)
Download 29.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling