Режа: Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари
Download 477 Kb.
|
1-Mаруза кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.Ташқи юклар ва уларнинг классификацияси.
2 . Шарнирли қўзғалмас таянч. 1.5-расм, а да бу таянчнинг конструк-цияси ва 1.5-расм, б да унинг ҳисоблаш схемаи кўрсатилган. Бундай таянчда иншоот А шарнир атрофида айлана олади, бироқ вертикал ва горизонтал кўчишлари чеклангандир.
Натижада таянчда вертикал таянч реакцияси RА ва горизонтал таянч реакцияси HА вужудга келади. Демак, ушбу таянч иншоотни иккита эркинлик 1.5-расм д аражасини чеклайди. 3 . Қистириб маҳкамланган ёки бикр таянч (1.6-расм, а). Бундай таянчга иншоот қистириб маҳкамланган бўлади. Бу таянч иншоотнинг буралишига, вертикал ва горизонтал кўчишига қаршилик кўрсатганлиги сабабли, унда вертикал реакция кучи RА, горизонтал 1.6-расм реакция кучи HА ва реактив момент МА лар ҳосил бўлади (1.6-расм, б). Демак ушбу таянч иншоотни учта эркинлик даражасини чеклайди. 4. Қистириб маҳкамланган қўзғалувчан таянч. Иншоотда ташқи юклар ва температура таъсиридан бўйлама зўриқишлар ҳосил бўлмаслигини таъминлаш учун таянчлардан бири қўзғалувчан қилиб тайёрланади. 1.7-расм, а да бундай таянчнинг конструкцияси, 1.7-расм, б да унинг ҳисоблаш схемаи кўрсатилган. Бундай таянчлар иншоотнинг вертикал ва бурчакли к ўчишини чеклаганлиги сабабли, уларда вертикал реакция кучи RА ва реактив момент МА вужудга келади. Демак ушбу таянч иншоотни иккита эркинлик даражасини чеклайди.1.7-расм Юқорида қаралган таянчларнинг ичида энг мустаҳками бикр таянч ҳисобланади. Чунки, ушбу таянч иншоотни учта эркинлик даражасини чеклаб, учта кўчишини чеклайди. Шу сабабли қурилиш амалиётида асосан қистириб маҳкамланган ёки бикр таянчлар қўлланилади. 6.Ташқи юклар ва уларнинг классификацияси. Юкларнинг учта асосий гуруҳи бўлиши мумкин: 1.Фойдали юклар — иншоот қабул килиши лозим бўлган юклар. Масалан, одамлар, асбоб-ускуналар, автомобиллар ва ҳокозо. 2.Иншоотларнинг хусусий оғирлиги. 3.Қор ва шамол (атмосфера) юклари (таъсири). Юкларнинг кўйилишига қўра улар тўпланган ва таралган (ёйилган) бўлади. Юклар таъсир килиш вақтига кўра доимий ва муваффақт юкларга бўлинади. Таъсир қилиш ҳарактерига кўра статик ва динамик бўлади. Статик кучлар таъсиридан иншоот қисимларида инерция кучи ҳосил бўлмайди. Иншоотга таъсир килувчи юклар кузгалмас ва ҳаракатланувчи юклар груҳига бўлинади. Иншоотлар таянчларининг чўкиши ва ташқи ҳароратнинг ўзгариши натижасида ҳам уларга таъсир этувчи қўшимча юклар ҳосил бўлиши мумкин. Download 477 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling