Режа: Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари
Иншоот ва таянчлар классификацияси
Download 477 Kb.
|
1-Mаруза кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҳавонли ва ҳавонсиз
5.Иншоот ва таянчлар классификацияси.
Иншоот элементларининг ўзаро боғланишига кўра қуйидагича бўлади: шарнирли боғланишли иншоотлар. бикр боғланишли иншоотлар. комбинацияли боғланишли иншоотлар. Шарнирли боғланишли иншоотларга фермалар мисол бўлса, бикр боғланишли иншоотларга рамалар киради. Ҳам шарнирли, ҳам бикр б оғланишли бирикмалардан ташкил топган иншоотлар комбинацияли боғланишли иншоотлар дейилади. Бундай иншоотларга балка ва шпренгелдан ташкил топган шпренгелли балка мисол бўлади (1.6-расм). 1.6-расм Иншоот элементларининг жойлашишига кўра ясси ва фазовий системаларга бўлинади. И ншоот ва унга қўйиладиган юклар бир текисликда бўлса, бундай иншоотлар ясси системалар дейилади. Агар иншоот элементлари турли текисликларда жойлашган бўлса, у фазовий система дейилади (1.7-расм). Иншоотлар таянч реакцияларининг йўналишига кўра ҳавонли ва ҳавонсиз системаларга бўлинади. Вертикал юклар таъсирида бўлган 1.7-расм иншоотларнинг таянчларида вертикал ва горизонтал йўналишларда реакциялар ҳосил бўлса, у ҳавонли система дейилади. Иншоот таянчлари ва уларнинг турлари. Иншоотларни пойдевор ёки замин билан бириктирувчи ва уларнинг кўчишини чекловчи қурилмалар таянчлар деб аталади. Иншоот таянчлар асосан қуйидаги турларга бўлинади: 1.4-расм 1. Шарнирли қўзғалувчан таянч. Бу таянчнинг конструкцияси 1.4-расм, а да тасвирланган. Унинг содда тасвири ёки ҳисоблаш схемаи 1.4-расм, б да кўрсатилган. Бундай таянчга бириктирилган иншоот А шарнир атрофида айланади ва горизонтал кўчиши мумкин. У фақат иншоотнинг вертикал кўчишига қаршилик кўрсатади. Демак ушбу таянч иншоотни битта эркинлик даражасини чеклайди. Шу сабабли бу таянчда иншоотнинг фақат вертикал кўчишига 1.4-расм қаршилик кўрсатадиган вертикал йўналиш бўйича реакция кучи RА ҳосил бўлади (1.4-расм, б). Download 477 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling