Режа: Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари


Download 477 Kb.
bet2/8
Sana16.06.2023
Hajmi477 Kb.
#1509601
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Mаруза кирил

Устуворликка ҳисоблаш деганда, иншоотларни ташқи юклар таъсирида деформациялангандан кейинги мувозанат ҳолатини сақлаш тушунилади.
Иншоотларни ташқи юкларга ҳисоблашда қурилиш механикаси фани математика, физика, назарий механика, материаллар қаршилиги ва эластиклик назарияси фанларига таянган ҳолда иш қўради. Қурилиш механикасини пухта ўзлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган талаба юқоридаги фанларни чуқур ўзлаштириши лозим.
Қурилиш механикаси фани иншоотга таъсир этувчи юкларнинг характерига қараб иккига бўлинади: иншоотлар статикаси ва иншоотлар динамикаси.
Иншоотлар статикасида иншоотга таъсир қилувчи кучлар аста-секинлик билан ортиб бориб, яъни статик қўйилган деб қаралади. Иншоотлар динамикасида эса ташқи юкларни динамик куч деб қараб (қиймати ва йўналиши ўзгариб турувчи куч), вақтга боғлаб ўрганилади.
Иншоотлар ва уларнинг конструкцияларини ҳисоблашда ҳар қандай муҳандис иккита омилни: иншоотга таъсир қилувчи ташқи кучларни ва унинг таъсиридан иншоот ва унинг элементларида ҳосил бўладиган ички зўриқишларни аниқлашни билиши муҳим роль ўйнайди.
Иншоотга ташқаридан таъсир қилувчи кучлар (ташқи юклар)га қуйидагилар киради: иншоотнинг ўз оғирлиги, асбоб-ускуналар ва одамларнинг оғирликлари, атмосфера кучларининг таъсири ва бошқалар.
Ички зўриқиш кучлари бизга материаллар қаршилиги фанидан маълум бўлиб, уларнинг учтаси кўриб ўтилади. Иншоотнинг эгилишга қаршилик кўрсатувчи ички зўриқиш кучини эгувчи момент (МХ), кесилишига қаршилик кўрсатувчи ички зўриқиш кучини кесувчи ёки кўндаланг куч (Qу), чўзилиш ва сиқилишга қаршилик кўрсатувчи ички зўриқиш кучларини эса бўйлама кучлар (Nz) деб белгилаймиз. Халқаро СИ ўлчовлар системасида эгувчи моментнинг бирлиги кН×м да, кўндаланг ва бўйлама кучларнинг бирлиги эса кН ларда ўлчанади.
Демак, қурилиш механикасининг асосий вазифаларидан бири – иншоотларда ташқи юклардан ҳосил бўладиган ички зўриқиш кучлариХ, Qу, Nz)ни аниқлашдан иборатдир. Иншоот ва унинг элементла-рида ташқи юклар таъсиридан ҳосил бўладиган салқилик, кўчиш, чекли куч миқдорини аниқлаш, тебраниш амплитудалари ва вақтини аниқлаш каби масалалар ҳам қурилиш механикасининг вазифаларига киради.

Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling