Режа: Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари


Қурилиш механикаси фанининг масалалари


Download 477 Kb.
bet3/8
Sana16.06.2023
Hajmi477 Kb.
#1509601
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Mаруза кирил

2.Қурилиш механикаси фанининг масалалари.

Кенг маънода қурилиш механикаси қуйидаги фанларни ўз ичига олади: назарий механика, материаллар қаршилиги, эластиклик назарияси, пластиклик назарияси, ползучест (сирғалиш) назарияси. Тор маънода қурилиш механикаси, стерженли системаларнинг қурилиш механикаси, пластина ва қобиқлар қурилиш механикаси каби фанларни ўз ичига олади.


Материаллар қаршилиги асосан иншоот қисмлари ёки элементлари-нинг тақрибий ҳисоблари билан шуғулланади.
Қурилиш механикаси (тор маънода) материаллар қаршилигидан фарқли равишда иншоотларнинг (қисмлар ва элементлар мажмуаси) тақрибий ҳисоблари билан шуғулланади.
Эластиклик назариясида эса юқоридагидан фарқли ўлароқ, масалалар қатъий ва аниқ ечилиши талаб этилади. Шунинг учун бу ерда анча мураккаб математик аппаратдан фойдаланишга тўғри келади. Шуни эътиборга олиш лозимки, бу фанлар орасида аниқ чегара ўтказиш қийин.
Пластиклик назарияси пластик ҳамда эласто-пластик жисмлар деформацияси ва кучланишлари орасидаги муносабатларни ўрганишга бағишланади.
Ползучесть (сирғалиш) назарияси жисмларнинг вақт ўтиши билан деформацияланиши ёки ўзгармас деформация ҳолатида вақтга боғлиқ ҳолда кучланишнинг ўзгариши муаммоларини ўрганишга бағишланган.
Ҳозирги вақтда қурилиш механикасининг янги замонавий йўналиши шаклланди – бу чекли элементлар назарияси деб аталади. Бу назариядан фойдаланиб, қурилиш механикасининг барча масалалари шахсий ЭҲМ ёрдамида ечилиши мумкин.
Бундан ташқари, қурилиш механикаси тажрибаларга асосланиб ривожланувчи назарий фандир. Назарияга асосланиб эришилган ҳар бир натижа тажрибада тасдиқланмагунча амалиётга қўлланилмайди.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, қурилиш механикасининг барча масалалари иккига бўлинади, яъни статик масалаларда вақт ҳисобга олинмаган ҳолда ўрганилса, динамик масалаларда вақт ва иншоотларда ҳосил бўладиган вақтнинг ҳосиласи сифатида қараладиган инерция кучлари ҳисобга олиб қаралади.
Статик ва динамик масалалар, ўз навбатида, бир ўлчамли, ясси ва фазовий масалаларга бўлинади. Бир ўлчамли масалаларда номаълум фактор битта координата ўқининг функцияси орқали қаралса, ясси масалаларда иккита координата ўқининг функцияси, фазовий масалаларда эса учта координата ўқининг функцияси деб қаралади. Фазовий масалаларни ясси элементларга ажратиш орқали, ҳисоблаш анча осонлаштирилади.
Қурилиш механикаси масалалари чизиқли ва чизиқсиз масалаларга ҳам ажратилади. Чизиқсиз масалалар ўз навбатида геометрик ва физик чизиқсиз масалаларга бўлинади. Геометрик чизиқсиз масалалар қурилиш конструкцияларининг элементларини катта кўчишларида ва деформацияланишида ҳосил бўлиб, амалиётда жуда кам учрайди. Физик чизиқсиз масалалар конструкция элементи материалининг ишлаши давомида кучланиш ва деформацияни пропорционаллик чегарасининг бузилиши оқибатида содир бўлади. Бундай хусусиятга деярли барча конструкциялар эга бўлади. Кўпинча физик чизиқсиз масалаларда катта кучланишлар содир бўлмаса уларни чизиқли масала деб қараш мумкин.



Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling