Режа: Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар
Ўзбекистоннинг мустақиллиги йўлидаги яна бир муҳим қадам Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг ХII чақириқ иккинчи сессиясида (1990 й. 20 июн) қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси "Мустақиллик Декларацияси
Download 2.19 Mb.
|
5 мавзу
Ўзбекистоннинг мустақиллиги йўлидаги яна бир муҳим қадам Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг ХII чақириқ иккинчи сессиясида (1990 й. 20 июн) қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси "Мустақиллик Декларацияси"дир.
1991-йил 22-июлида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми қарорида Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига Иттифоққа бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон ССР ҳуқуқий тобелигига ўтиши тартибини белгилаш вазифаси топширилди. 1991-йил 11-январида мамлакат Президенти қишлоқ аҳолисига бевосита амалий ёрдам бериш учун навбатдаги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармон 1989-йилда бошланган ҳақиқий янгиланишларнинг мантиқий давоми эди. Президент имзолаган ҳужжатда 1991-йилда пахта экин майдони қисқартирилишини назарда тутиб, томорқа майдонларига 108,5 минг гектар ер ажратиш кўрсатилган. 1991-йил 14-февралда Ўзбекистон Олий Кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. 1991-йил 19-августга келиб, бутун жаҳонни ҳаяжонга солган Москвада давлат тўнтарилишига уриниш бўлди. Мустақиллик белгиланган кун 1-сентабр 1991-йилдан бошлаб миллий байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинди. 1991-йили 18-ноябрда Олий Кенгаш VIII сессияси Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шунга мувофиқ 29-декабрда; "Сиз Олий Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинишини маъқуллайсизми» мавзуида референдиум ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди. Референдум якунига кўра унда қатнашган аҳолинининг 98,2 фоизи Ўзбекистон мустақиллигини ёқлаб овоз берди. 1991 йил 14 сентябрида Ўзбекистон Компартиясининг Фавқулодда ХХШ сездида И.А.Каримов таклифи билан Ўзбекистон Компартияси КПСС таркибидан чиққанлиги эълон қилинди. 1991-йил 18-ноябрида бўлиб ўтган VIII сессияси "Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи тўғрисида" қонун қабул қилди. 1992-йил 2-июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг давлат герби" тўғрисида қонун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992-йил 10-декабрида бўлиб ўтган ХI сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Ўзбекистон мустақлиликка эришгандан кейин давлат бошқарувининг Президентлик шакли ривожланди. 1991-йил 29-декабрда ўзбек халқи хоҳиш-иродаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлади. Сайловга жиддий тайёргарлик кўрилиб, Ўзбекистон Республикаси сайловлари муқобиллик асосида ўтди. Олий лавозимга икки номзод-Ўзбекистон ХДП ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси номзоди И.А. Каримов ва "Эрк" Демократик партияси вакили Салой Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) номзоди қўйилди. Сайловлар якунига кўра 8 миллион 514 минг 136 овоз ёки овоз беришда қатнашганларнинг 86 фоизи Ислом Каримов номзодини, 1 миллион 220 минг 474 сайловчи (12,3 фоиз) Салой Мадаминов номзодини ёқлаб овоз берди. Марказий сайлов комиссияси округ комиссиялари мажлис баёнларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонуннинг 35-моддасига асосан Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблашга қарор қилди. Download 2.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling