Режа: Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар
Жамиятни сиёсий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш йўлларини ишлаб чиқди. Бу жараёнда иккита бош вазифа
Download 2.19 Mb.
|
5 мавзу
Жамиятни сиёсий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш йўлларини ишлаб чиқди. Бу жараёнда иккита бош вазифа:
Олий Мажлисни шакллантириш учун 1994-йил 25-декабрга сайловлар белгиланди. 1993-йилни 28-декабрида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида"ги қонунга кўра республика парламентига сайловлар умумий, тенг, тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси I-чақириқ Олий Мажлисига сайлов республикамиз сиёсий ҳаётида улкан ютуқ бўлиб, бунда 250 депутатдан иборат Олий Мажлис -Янги Парламент демократик ва кўппартиявийлик асосида тузилди. Олий Мажлис фаолиятини эркинлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси II-чақириқ Олий Мажлисининг VII-сессиясида икки палатали парламент тузиш тўғрисида умумхалқ референдуми ўтказишга қарор қилинди. Шу асосда 2002-йил 27-январда ўтган умумхалқ референдумида қатнашган фуқароларнинг 93,65 фоизи парламентни икки палатадан тузилишини қўллаб-қувватлади. 1997-апрелда Олий Мажлис таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ташкил қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинди. Омбудсман жаҳондаги 85 дан ортиқ мамлакатда бўлиб, унинг ҳуқуқий ҳолатини аниқ равшан белгилаб берувчи конституциявий қонун Марказий Осиё давлатларида биринчи ҳуқуқий ҳужжатдир. Мамлакатимизда барча соҳани қамраб олган кенг миқёсли истоҳотларни узлуксиз давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1995-йил 26-мартда Президент И. Каримовнинг ваколатини 1997-йилдан 2000-йилгача узайтириш юзасидан умумхалқ референдумини ўтказишга қарор қилди. 2000 йил 11-январда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси -2000 йил 9 январ куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тасдиқланди. Шу куни Фидокорлар миллий демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Ислом Каримов учун 11 миллион 147 минг 621 сайловчи ёки сайловчиларнинг 91,90 фоизи овоз берди. Ўзбекистон Xалқ демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Абдулҳафиз Жалолов учун 505 минг 161 сайловчи 4,17 фоиз сайловчи овоз берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999-йил 13-январда "Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида"ги Фармони ижтимоий ҳимоя соҳасида ўз-ўзини бошқариш органларига янги ваколатлар беришни кўзда тутади:
Шунингдек, маҳаллаларда "Маҳалла” хайрия жамғармаси ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатмоқда. Download 2.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling