Режа: Узум навлари. Узум шароббоп навлари. Узум бошоғининг тўзилиши


Download 22.67 Kb.
bet2/7
Sana15.11.2023
Hajmi22.67 Kb.
#1774714
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ХАР ХИЛ ШАРОББОП УЗУМ НАВЛАРИНИ УЗУМ БОШИ ВА ҒУЖУМИНИ МЕХАНИК ТАХЛИЛ ҚИЛИШ

2. Узумни шароббоп навлари. Ўзбекистонда етиштириладиган ва кенг тарқалган шароббоп узум навлари:
Алиатика Италиядан келтирилиб, Ўзбекистоннинг вилоятларида ўстиришга мослаштирилган, ўрта типлар шароббоп узум нави. Унинг бошоғининг бош кисми конуссимон тубли цилиндр шаклда бўлиб ўртача катталикка эга. Мевалари думалоксимон кук-кизгиш туслидир. Унинг магзи мускат хидли ширин мазалидир. Бундай узум навининг 100 кгдан 75дкл (750л) шарбат олинади.
Ушбу навли узум бошоғининг ўртача кўрсаткичлари: огирлиги 202гр, донлари сони 96 та, синчалари 4,5%, уруги 2,2, шарбат миқдори 84,1%.
Узум навининг бу нави сентябр ойининг урталарида пишади, таркибидаги қанд миқдори 25-29%, кислоталиги 4-7г гача бўлади. Бундай узумдан портвейн ҳамда юқори сифатли дессерт типидаги шароблар тайёрланади.
АлиготеФранциядан келтирилиб, Ўзбекистонга устиришга мослаштирилган бўлиб, уртапишар шароббоп узум нави ҳисобланади. Узум бошоғи урта холатда, мевалари тигиз, йирик шаклда ок-кукиш тусли, жигар ранг доглари мавжуд. Бундай узум навининг 1000 кг дан 75 дкл шарбат олинади.
Ушбу навли узум бошоғининг ўртача кўрсаткичлари: огирлиги 146гр, доналар сони 93, синга-4,4%, уруги3,3%, пусти 4,5%, шарбат миқдори 87,8%. Узумнинг бу нави август ойининг охирларида пишади, таркибидаги қанд миқдори 19,2-25,0%, кислоталиги 6,2-8,1 г/л ча бўлади. Узум ҳосилидан соф ва шампан шароблари, шунингдек коньяк учун спирт тайёрланади.
Бахтиёрий – жайдари шароббоп узум нави. Узум бошоғи цилиндр-конуссимон шаклда бўлади. Мевалар ўртача тухум шаклда бўлиб, саргиш яшил тусли, магизли ва ширин шарбатлидир. Пустлари юпка калинликка эга.
Ушбу навли узум бошоғининг ўртача кўрсаткичлари, огирлиги 510 гр, синчалар 3,0% пустлоги 2,8% уруги 0,6%.
Узумнинг бу нави сентябр ойининг бошларида етилади, қанд миқдори 18%, кислоталиги 5,6г/л ни ташкил этади. Узум ҳосилидан муссалас, шампан ва коньяк тайёрлаш учун шароб материал олинади.
Буваки – жайдари шароббоп узум нави. Узум бошоғи катта шаклда узунчок конуссимон бўлади. Мевалар ўртача думалок холатда, очяшил ва саргиш туслидир, магзи ширин мазали, пустлоги калиндир.
Ушбу навли узум бошоғининг ўртача кўрсаткичлари: огирлиги 247 гр, синчалар 4,0 %, пустлоги 3,5%, уруги 3,5%, шарбат миқдори 89,0%
Узумнинг бу нави сентябрь ойининг бошларида етилади, таркибида 22-24% ча қанд ва 4,0-5,5 г/л миқдорда кислота бўлади. Узумдан Буваки деб номланган десерт шаробси тайёрланади.
Бишти – жайдари истеъмол ва шароббоп узум нави. Узум бошоғи ўртача холатда, цилиндр конуссимон шаклда бўлиб, доналар тигиз жойлашган. Мевалари ўртача, думалок шаклда яшил-саргиш туслидир, пустлоги юпка, бундай узум навининг 1000 кг 75 дкл шарбат олинади.
Ушбу навли узум бошоғининг ўртача кўрсаткичлари-огирлиги 350гр синчалар 2,6% уруги 36, пусти ва магзи 7,6%.
Узумнинг бу нави сентябрь ойининг охирларида етилади, таркибида 19-21,3% гача қанд. Ва 5,2-7,0 г/л кислота бўлади. Узум ҳосилидан портвейн, модера ва дессерт типидаги шароблар тайёрланади.
Баян ширей – Озарбайжондан келтирилган. Ўзбекистонда устиришга мослаштирилган, кеч пишар узум нави. Узум бошоғи цилиндр-конуссимон шаклда бўлиб, доналар ўртача холатда тигиз жойлашган. Мевалар думалок шаклда, яшил-сарик тусли, усти мум билан копланган, пустлоги ўртача калинликда бўлади, сиртида майда нукталари мавжуд.
Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари, огирлиги 243,4 %гр, синча 1.2%, уруги 4,1%, пустлоги 8,9%, шарбат миқдори 85,8%. Қанд миқдори 25% гача. Узумдан мусаллас, кучли ва шампан шароблари тайёрланади, шунингдек унинг мусалласи коньяк тайёрлаш учун шаробматериал сифатида ишлатилади.

Download 22.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling