Режа: Узум навлари. Узум шароббоп навлари. Узум бошоғининг тўзилиши


Download 22.67 Kb.
bet3/7
Sana15.11.2023
Hajmi22.67 Kb.
#1774714
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ХАР ХИЛ ШАРОББОП УЗУМ НАВЛАРИНИ УЗУМ БОШИ ВА ҒУЖУМИНИ МЕХАНИК ТАХЛИЛ ҚИЛИШ

Каберне савиньон – Франциядан келтирилган Ўзбекистонда ўстирилган шароббоп урта пишар узум нави ҳисобланади. Узум бошоғи ўртача катталикда бўлиб, мевалари думалок шаклда, кора кук тусли бўлади. Пустлоги эса дагал ва калин холатдадир.
Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари куйидагича: огирлиги125 гр, синча 2,4% уруги 4,4%, пусти 5,3%, шарбат миқдори 87,9%.
Узумнинг бу нави сентябрь ойининг охирларида етилади, таркибида 24,2-24,6% қанд ва 7-8% миқдорида кислота бўлади. Узум ҳосилидан юқори сифатли маркали Фарход шаробси, Каберне ликери, шаробси ва кизил рангли шаробси учун шаробматериал тайёрланади.
МорастельИспаниядан келтирилиб, Ўзбекистонда ўстирилган шароббоп кечпишар узум нави ҳисобланади. Узум бошоғи ўртача, цилиндрсимон шаклда бўлиб, доналар зичлиги ўртачадир. Мевалари думалок шаклда, кук кора туслидир, сирти калин мум катлами билан коплангандир. Пустлоги калин ва мустахкам бўлиб ранг берувчи моддаларга бойдир.
Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари куйидагича: огирлиги 193 гр, синча 7,2% уруги 4,0%, пустлоги 3,9% шарбат миқдори 84,9%.
Узумнинг бу нави сентябр ойининг бошларида етилиб, унда 24-25% қанд, ойнинг урталарида эса у 29-30% ни ташкил этади. Узум ҳосилидан кучли ва десерт шароблар тайёрланади. Ўзбекистонда Марстель ва Саперви узум навлари аралашмасидан кагор типидан шароб тайёрланади.
Мускат венгерский – уртапишар шароббоп узум нави бўлиб, узум бошоғи ўртача цилиндр-конуссимон шаклда бўлиб, доналар зичлиги ўртачадир. Узум мевалари думалок шаклида, яшил туслидир, пустлоги калин бўлиб мустахкам эмасдир.
Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари куйидагича: огирлиги150гр, синча-2,6%, уруги 3,7% пустлоги 4,8%.
Ушбу узум нави пишганда унинг таркибида 24,4% қанд ва 4,7 г/л кислота бўлади. Узум ҳосилидан ок рангли мускат типидаги диссерт шароб тайёрланади.
Рислинг – Германиядан келтирилиб, Урта Осиёда ўстирилган. Уртапишар узум нави. Узум бошоғи кичкина бўлибю, цилиндрсимон зич холатдадир. Мевалари кичик-кичик думалок шаклида, оч-яшил тусли, сирти кунгир нуктачалар билан копланган бўлиб, пустлоги ўртача калинликка эга.
Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари куйидагича: синчалар 3,1%, уруги 5,9%, пустлоги 4,6% шарбат миқдори магзи билан биргаликда 86,4% Бу нав пишганда, унинг таркибида 18-22% қанд, 10-11г/л кислота бўлади. Узум ҳосилидан мусаллас типидаги шароблар, ҳамда шампан шаробси учун шаробматериал тайёрланади.

Download 22.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling