Режа: Узум навлари. Узум шароббоп навлари. Узум бошоғининг тўзилиши


Download 22.67 Kb.
bet4/7
Sana15.11.2023
Hajmi22.67 Kb.
#1774714
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ХАР ХИЛ ШАРОББОП УЗУМ НАВЛАРИНИ УЗУМ БОШИ ВА ҒУЖУМИНИ МЕХАНИК ТАХЛИЛ ҚИЛИШ

Ркацители – Грўзиядан келтирилган уртапишар шароббоп узум нави. Узум бошоғи ўртача бўлиб, цилиндр-конуссимон ўртача зичликка эгадир. Мевалар овалсимон, тилларанг-сарик туслидир. Пустлоги юпка ва мустахкамдир.
Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари куйидагича: синча 1,9%, уруги 1,9%, пустлоги 2,7%, шарбат миқдори магзи билан биргаликда 94,5%.
Сентябрь ойининг бошида таркибида 20,5%, октябрнинг бошида эса 28-30 % қанд бўлади. Узум ҳосилидан мусаллас типидаги шароблар, шампан шаробси учун шаробматериал ва десерт шароблар тайёрланади.
Саперави – Грўзиядан келтирилган уртапишар шароббоп узум нави. Узум бошоғи ўртача конуссимон шаклдадир. Мевалар овалсимон, кора тусли, пустлоги юпка калинликка эга. Бу узумнинг 1 тоннасидан 70-77 дкл шарбат олинади.
Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари куйидагича: огирлиги 168г, синча 2,9%, уруги 3,3%, пустлоги 3,7%.
Август ойининг охирида таркибида 23,5% , сентябрнинг бошида эса 25-26% қанд бўлади. узум ҳосилидан асосан десерт ва екучли шароблар тайёрланади.
Сояки – жайдари, уртапишар шароббоп узум нави. Узум бошоғи катта, конуссимон шаклда бўлиб, доналари зичдир. Узум мевалари думалок оч-яшил туслидир, пустлоги юпкадир.
Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари куйидагича: огирлиги 750г, синга 2,6%, уруги 2,0% пустлоги 7,6%, шарбат миқдори магзи билан биргаликда 87,8%.
Узум ҳосилидан шампан шаробси олиш учун шаробматериал, коньяк спирти олиш учун шаробматериал ва мусаллас типидаги Сояки деб номланган шароб тайёрланади.
Тавкбери-Грўзиядан келтирилган уртапишар шароббоп узум нави. Узум бошоғи катта-катта конуссимон шаклдадир. Мевалари ўртача думалок шаклида пустлоги кора тусли мустахкам ва дагал холатдадир. Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари куйидагича: огирлиги 117г, синча 3,6%, уруги 2,5%, пустлоги 6,5%.
Бу узумда сентябр ойининг бошларида 22,3 қанд ва 6,5 г/л кислота бўлади. Узум ҳосилидан мусаллас, кучли ва десерт типидаги шароблар тайёрланади.
Ок тойфи – жайдари кечпишар хўраки ва шароббоп узум нави. Узум бошоғи катта конуссимон шаклда ўртача зичликка эга. Мевалари катта-катта, узун ок-яшил туслидир. Пустлоги каттик ва мустахкам.
Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари: шарбат миқдори магзи билан 92%, синча 3,0% уруги 2,3%. Узум таркибидаги қанд миқдори 18-20%, кислоталиги 5,5-3,7 г/л ташкил этади. Ҳосилидан кучли шароблар тайёрланади.

Download 22.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling