Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши


Жўнатувчи станцияда юкхатини тўлдириш


Download 323.4 Kb.
bet10/16
Sana26.10.2023
Hajmi323.4 Kb.
#1724982
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
Маъруза (7)

Жўнатувчи станцияда юкхатини тўлдириш. Жўнатувчи станцияда юкхатини олди томонидаги қуйидаги графалари тўлдирилади:
а) “По плану № _______” – ҳисобига юк қабул қилинаётган режа номери кўрсатилади;
б) “Ввоз груза разрешен на _______ число _______ мес.” – юкларни станция омборлари орқали майда жўнатмаларда тақдим этилаётган барча ҳолатлада, вагонланган жўнатма бўйича эса, фақат ортиш куни бошланишидан илгари станция бошлиғи юкларни ташиб келтиришга рухсат берган ҳолатларда тўлдирилади;
в) “Погрузка назначена на _______ число _______ мес.” – умумий ва ноумумий фойдаланиш жойларида ортишга рухсат берилган барча ҳолатларда тўлдирилади;
г) “Место для особых отметок и штемпелей” – қуйидаги белгилар қўйилади:
Қоидаларда назарда тутилган ҳолатларда – поезд составида вагонни пана қилиш тартиби ҳақида;
мазкур ташиш йўналишида масса бўйича, ҳаракатдаги составни тури бўйича ёки юклаш габаритлари бўйича чеклашлар ҳақида;
Қоидаларда назарда тутилган ҳолатларда – “Не спускать с горки”;
ногабарит юкларни ташишда – “Груз негабаритный _____ степени” ва бошқалар кўрсатилади.
Поезд составида вагонни пана қилиш тартиби ҳақидаги, “Не спускать с горки”, “Груз негабаритный _____ степени” матндан ташқари белгиланган рақамли кодлар билан қўшимча қилинади;
д) “Накладная №” – йўл қайдномасини номери кўрсатилади;
е) “Род вагона”, “№ вагона”, “Грузоподъемность”, “Количество осей”, “Тип цистерны”, “Техническая норма загрузка вагона” – бу маълумотлар темир йўлининг воситаларида юк ортилганида тўлдирилади;
ж) “Станция и дорога отправления” –№ 4 Тариф қўлланмаси (2-китоб)га мувофиқ жўнатувчи станция ва темир йўлини аниқ номи ва бу станцияга берилган код кўрсатилади;
з) “Масса груза в кг, определенная железной дорогой” – агар юкни массасини темир йўли аниқлаган бўлса станция тўлдиради;
и) “Итого масса” – юкни массасини темир йўли аниқлаган ҳолатларда юкни умумий массаси ёзиб кўрсатилади;
к) “Способ определения массы” – юк массасини темир йўли аниқлаганда станция тўлдиради;
л) “Приемосдатчик железной дороги” – агар юк массасини темир йўли ёки юк жўнатувчи темир йўлининг қабул қилувчи топширувчиси билан биргаликда аниқлаган ҳолатларда темир йўлининг қабул қилувчи топширувчиси имзолайди;
м) “Марка железной дороги” – юклар майда ёки кам тоннажли жўнатмаларда ташилганида жўнатишга юкларни қабул қилиш Китоби (ГУ-34 шакл) бўйича тартиб номери кўрсатилади;
н) “Тарифные отметки” – № 1 Тариф қўлланмасига мувофиқ юк ҳақида олувчига тарифни қўллаш ва ахборат бериш учун керакли маълумотлар кўрсатилади;
о) “Расчет платежей за ________ км” – ташиш масофаси кўрсатилади. Сўнгра тегишли графаларда ташиш кира ҳақи ва йиғимлар суммаси кўрсатилади;
п) “Взыскано при отправлении” – юк жўнатувчидан ундириб олинган суммалар ёзиб кўрсатилади. Ундириб олинган суммани товар кассири тасдиқлаб имзолайди. Бунда, агар тўлов чек билан амалга оширилган бўлса “наличными” сўзи чизиб ташланади ва чек № кўрсатилади, нақд пул билан тўланган бўлса “чеком №чизиб ташланади;
р) юкхатини орқа томонидаги 2- “Ввоз груза по частям” графасига – ҳар бир алоҳида ташиб келтирилган юк партияси қисмига қабул қилувчи топширувчи сана, жойлар сони ва юк массасини ёзиб қўйяди ва ўзининг имзоси билан тасдиқлайди;
с) юкхатини орқа томонидаги 7- “Прием груза к перевозке” –графасига жўнатувчи станциянинг календар штемпели босилади, унда юкни ташишга қабул қилиш санаси белгиланади;
т) “Станция и дорога назначения” графасидаги жўнатувчи станция ва темир йўли номидан кейин № 4 Тариф қўлланмаси (2-китоб)га мувофиқ станция коди кўрсатилади;
у) агар жўнатувчи, олувчи – жисмоний шахслар бўлса “Отправитель”, “Получатель” графалари “1000” рақамли код билан тўлдирилади.



Download 323.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling