Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши


Станциянинг умумий фойдаланиш жойларидан ортиб жўнатиладиган юкларни ташишга қабул қилиш


Download 323.4 Kb.
bet13/16
Sana26.10.2023
Hajmi323.4 Kb.
#1724982
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Маъруза (7)

14.3. Станциянинг умумий фойдаланиш жойларидан ортиб жўнатиладиган юкларни ташишга қабул қилиш. Жўнатувчи станцияда юкларни қабул қилишда юк ва тижорат операцияларини тўғри, мукаммал ва аниқ бажариш ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда, юкларни асрашда, уларни олувчига ўз муддатларида етказиб беришда, ҳаракатдаги составлардан самарали фойдаланишда ва темир йўлига тегишли бўлган ташиш кира ҳақларини, йиғимларни ва жарималарни тўлиқ ундириб олишда муҳим аҳамиятга эга. Умумий фойдаланиш жойларида юкларни ташишга қабул қилинганда уларни жўнатиш бўйича юк ва тижорат операциялари қуйидаги кетма – кетликда бажарилади:
- юк жўнатувчи ташишга топшириладиган юкка юкхатини тўлдириб, юк саройига (районига) юкни ташиб келтириш кунининг арафасидан кеч қолмай, уни товар идорасига тақдим этади;
- товар кассири юкхатини тўлдирилишини тўғрилигини, бу ташиш режада назарда тутилганлигини, шу вақтда тайинланган станцияга вақтинчалик тақиқлаш чеклашлар амалда эмаслигини ва жўнатиладиган юк билан юк ва тижорат операцияларни бажариш учун уни очиқ эканлигини текширади ва режа позиция номерини юкхатида кўрсатади;
- товар кассири юкхатини ортишга руҳсат (виза) олиш учун товар идорасини мудирига беради;
- юкхати визаланганидан сўнг, жўнатувчи юкхатида кўрсатилган куни станциянинг юк саройига юкни ташиб келтирилади ва юкхати билан биргаликда қабул қилувчи топширувчига тақдим этилади;
- қабул қилувчи топширувчи юкни ташиб келтиришга руҳсат мавжуд эканлигини текшириб, комплекс механизациялашган бригадага юкни автомобилдан туширишга кўрсатма беради;
- тушириш жараёнида қабул қилувчи топширувчи юкни қабул қилади, уни юкхатида кўрсатилган маълумотлар билан солиштиради, идиши ва ўровни созлигини ва уни стандартга мувофиқлигини, юк жойларидаги жўнатувчининг тамғаларини мавжудлигини ва тўғрилигини текширади. Йўналишлар бўйича омборларни ихтисослаштирилганлиги ҳамда хизматчиларни шахсий хавфсизлик техника қоидаларини ва ёнғин хавфсизлигини инобатга олган ҳолда қабул қилинган юклар омборга шундай ҳисоб билан жойлаштирилиши керакки, юк жойларини қайтадан санаб ҳисоблаш ва омборнинг сиғимидан тўлароқ фойдаланиши таъминлаш мумкин бўлсин;
- қабул қилувчи топширувчи юкни кўрикдан ўтказиб ва тахлаб жойлаштирганидан сўнг, у ҳақидаги маълумотларни ГУ-34 шаклдаги жўнатишга юкларни қабул қилиш Китобга (қуйида ГУ-34 шакилдаги Китоб деб юритилади) тартиб билан ёзиб боради;
- қабул қилувчи топширувчи ГУ-34 шакилдаги Китобни тўлғазиб, юкхатини расмийлаштиради ва товар идорасига юборади.
ГУ-34 шакилдаги Китобда календар йил ичида қабул қилинган жўнатмаларни кетма – кет номерлаб борилади. Агар станцияда бошқа – бошқа қабул қилувчи топширувчи хизмат кўрсатадиган бир неча пунктларда юклар қабул қилинса, унда ҳар бир пунктда ўзини ГУ-34 шакилдаги Китоби юритилади, улар учун муайян тартиб номери ажратилади, токи йил ичида бир ГУ-34 шакилдаги Китобдаги тартиб номер бошқасида такрорланмасин.
Юклар бўлиб – бўлиб алоҳида қисмларда ташиб келтирилганда ГУ-34 шаклдаги жўнатишга юкларни қабул қилиш Китобга ва юкхатини орқа томонидаги 2-графага ҳар бир ташиб келтирилган алоҳида қисм ёзилади. 14.1-жадвалда станциянинг юк районида юкни қабул қилиш бўйича операцияларни бажариш графиги келтирилган.
Товар идорасида юкхати асосида йўл қайдномаси, йўл қайдномаси корешоги ва юк паттаси тўлдирилади ва улар юкхати билан биргаликда ташиш ҳужжатлари ҳисобланади.
Пакетлаб юк ташишда транспорт пакети (қуйида пакет деб юритилади) жўнатувчи – корхонанинг тайёр маҳсулотлар цехида шаклланади ва у қайта шаклланмасдан олувчи – корхонагача етиб боради. Жўнатувчи стандарт талабларига мувофиқ бир олувчи адресига борадиган, бир жинсли юклардан (бир турли ўровда ёки усиз), пакетини шакллаши керак. Ёпиқ, изотермик вагонларда ва контейнерларда ташиладиган пакетнинг брутто массаси 1 т дан зиёд бўлмаслиги керак. Ёпиқ, изотермик вагонларда ташишларда, ўлчами 800 х 1200 мм ли стандарт ясси тагликларга шаклланган пакетининг ўлчами 840 х 1240 мм дан зиёд бўлмаслиги лозим. Пакетга юкларни маҳкамлаш воситаларига жўнатувчининг назорат белгиси (қулифга маҳкамланган назорат лентаси, иссиқликдан киришишадиган пленка, пломба) қўйилиши керак, токи маҳкамлаш воситасини ва назорат белгисини бузмасдан пакетдаги алоҳида жойларни олиш мумкин бўлмаслиги учун.

14.1-жадвал



Download 323.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling