Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши
Download 323.4 Kb.
|
Маъруза (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жўнатувчи қуйидаги юкларни
14.2. Юкни баҳосини билдириш. Юк жўнатувчининг манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида, унга ташишга тақдим этиладиган юкни баҳосини билдириш ҳуқуқи берилган. Уставнинг 50-бандига мувофиқ – темир йўли юк жўнатувчи баҳосини билдирган юкларни ташишга қабул қилиши мумкинлиги, билдирилган баҳо юкни ҳақиқий нархидан зиёд бўлмаслиги, юк жўнатувчи ва жўнатувчи темир йўл станцияси ўртасида келишмовчилик бўлган ҳолатларда юкни нархи экспертиза орқали аниқланаши, бу ҳақида акт тузилиши, баҳоси билдирилиши шарт бўлган юкларни ҳамда баҳоси билдирилишига йўл қўйилмаган юклар рўйхати юкларни ташиш Қоидаларида белгиланаши, кўрсатиб ўтилган. Бундай юкларга ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш баҳосини билдириш билан юкларни ташиш Қоидаларида белгиланган тартибларда амалга оширилади.
Жўнатувчи қуйидаги юкларни: а) қиммат баҳо металларни ва улардан тайёрланган буюмларни, қиммат баҳо тошларни, санъат предметларини, суратларни, ҳайкалларни, бадиий буюмларни, антиквар буюмларни, прейскурант баҳоси бўлмаган гиламларни, баҳоси тасдиқланмаган тажрибавий машина, жиҳоз ва асбоб – ускуналарни; б) жўнатувчининг кузатувчисиз ташиладиган уй буюмларини, баҳосини билдириши шарт. Юк жўнатувчи “а” бандда номлари келтирилган юкларни идиш (ўров) ларда пломбалаб ёки муҳирлаб ташишга тақдим этиши керак. Тўкма, сочма, қуйма, очиқ ҳаракатдаги составда, кузатувчи билан, юк жўнатувчининг тамбалаш пломбалаш мосламасида (пломбасида) ташиладиган юкларни ҳамда тез бузилувчан ва хавфли юкларни баҳосини билдиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек бир юкхати бўйича ташиладиган юкни қандайдир қисмини ҳам баҳосини билдиришга йўл қўйилмайди. Бошқа юкларни баҳосини билдириш фақат жўнатувчининг ҳоҳиши билан амалга оширилади. Юкнинг билдирилган баҳоси унинг ҳақиқий баҳосидан зиёд бўлмаслиги керак. Юк жўнатувчи баҳоси билдирилган юкни ташишга тақдим этишда икки нусхада ГУ-112 шаклдаги юк жойлари баёни (опись) ни тўлдириши шарт. Жўнатувчи станциянинг товар кассири ташиш ҳужжатларини расмийлаштиришада юкхати номерини баёнда кўрсатади, “Опись принята _____ ” графасини имзолайди ва станциянинг календар штемпелини босади. Баённи бир нусхаси юк жўнатувчига қайтарилиб берилади, бошқаси эса станциянинг ишларида қолади ва тайинланган темир йўли юк хизматини биринчи талаби бўйича жўнатилади. Агар баён бир неча вароқда тузилган бўлса станциянинг календар штемпелини ҳар бир вароққа босилади. Жўнатувчи ҳар бир юк жойини ичига ҳам баён қўйиши керак. Агарда юк жўнатувчи юкни баҳосини ортиқча кўрсатган деб тахмин қилишга асос бўлса, станция юкни баҳосини текшириб кўриш учун, ташишга тақдим этилган юк жойини очишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Юқорида назарда тутилган юкларни баҳосини билдириш, темир йўлини уларни ташишда алоҳида эҳтиёткорлик чораларини кўришга ундайди. Юкларни баҳосини бидириш учун шартномавий тарифлар бўйича йиғимлар ундирилади. Download 323.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling