Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши


Йўл сафарида юкхатини тўлдириш


Download 323.4 Kb.
bet11/16
Sana26.10.2023
Hajmi323.4 Kb.
#1724982
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Маъруза (7)

Йўл сафарида юкхатини тўлдириш. Йўл сафарида Қоидаларда назарда тутилган барча белгилар юкхатини орқа томонидаги 5- “Отметки железной дороги” графасида станция хизматчилари тўлдирадилар.
Мазкур жўнатмага алоқадор бўлган актлар тузилганида, акт номери, уни тузилган санаси ва нима ҳақида акт тузилганлиги (масалан, “о недостачи ______ мест”, “о недостачи массы ______ кг” ва ҳ.к.) кўрсатилади.
Янги хужжатлар бўйича юкни қайта адреслашда:
дастлабки ҳужжатларда – “Груз переадресован по распоряжению ______ № ______ от 20 ___ г. на ст. ______ ж.д.”;
янги ҳужжатларда – “Груз переадресован по распоряжению ______ № ______ от 20 ___ г. Первоначальная накладная № _____ ст. отправления ____________ ж.д., ст. назначения ____________ ж.д.”, деб белгиланади.
Белгилар товар кассири имзоси ва станция штемпели билан тасдиқланади.
Эски ҳужжатлар бўйича юкни қайта адреслашда юкхатидаги тайинланган станцияни, олувчини номлари ва уларни кодлари чизиб ўчрилади (шундай чизиб ўчриладики, уларни ўқиш мумкин бўлсин) ва қайта адреслаш ҳақидаги буйруққа мувофиқ янги маълумотлар ва уларни кодлари кўрсатилади. Ўзгартиришлар товар кассири имзоси ва станция штемпели билан тасдиқланади. Бундан ташқари:
Груз переадресован по распоряжению ______ № ______ от 20 ___ г. на ст. ______ ж.д.”, деб белгиланади.
Белгилар товар кассири имзоси ва станция штемпели билан тасдиқланади.


Тайинланган станцияда юкхатини тўлдириш. Тайинланган станцияда юкхатини қуйидаги графалари тўлдирилади.
а) тегишли қаторларда тайинланган станцияда юкхати бўйича ундирилган тўловлар кўрсатилади;
б) “Взыскано при выдаче” – охирги ҳисоблар бўйича ундириб олинган сумма ёзиб кўрсатилади. Ундириб олинган сумма товар кассири имзоси билан тасдиқланади, юкхатини орқа томонидаги 9- “Оформления выдача груза” –графасига юкни топширишни расмийлаштириш ҳақида станцияни календар штемпели босилади;
в) юкхатини орқа томонидаги 8- “Выгрузка груза средствами железной дороги” – графасига юкни тушириш вақти ҳақида тайинланган станциянинг календар штемпели босилади;
г) юкхатини орқа томонидаги 3- “Вывоз груза” – графасига қабул қилувчи топширувчи умумий фойдаланиш жойларидан юкни ташиб кетиш ҳақидаги белгиларни ёзиб қўйади қўйади. Агар юк қисмларда ташиб кетилса, унда ҳар бир ташиб кетилган қисмлар алоҳида ёзиб борилади. “Вывоз груза” сўзидан сўнг: “Пропуск № _____ ” кўрсатилади.
д) юкхатини орқа томонидаги 5- “Отметки железной дороги” – графасига етиб келган юкларни қайта адреслаш ҳолатларида тегишли белгилар ёзиб қўйилади.
е) юкхатини орқа томонидаги 6- “Отметки о выдаче груза” – графасига юкларни топшириш Қоидаларида (27-бўлим, § 27) назарда тутилган олувчига юкни топшириш ҳақидаги белгилар ёзиб қўйилади.
Охирги ҳисоблар бўйича олувчидан тегишли тўловлар ундириб олинганидан ва йўл қайдномасига юкни қабул қилиб олганлиги ҳақида имзолатиб олинганидан сўнг юкхати юк билан бирга олувчига берилади.
Юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган ва алоҳида ташиш шартларини бажариш учун операцияларга ташиш кира ҳақларини ва йиғимларни аниқлаш учун зарур бўлган бошқа белгиларни юк жўнатувчи, жўнатувчи, тайинлаган ва йўл сафаридаги станциялар № 1 Тариф қўлланмасига ва айрим турдаги юкларни ташиш қоидасига мувофиқ юкхатига киритадилар.
Уставнинг 36-бандига мувофиқ, юк жўнатувчи юкхатида ўзи кўрсатган нотўғри, ноаниқ ёки чала маълумотларни барча оқибатларига жавобгар бўлади. Темир йўли бу маълумотларни тўғрилигини текшириш ҳуқуқига эга, ҳамда юк жўнатувчини кўрсатган юк вазнини танлаб тортиш йўли билан тизимлашган тартибда текширишни таъминлайди.
Юкхатига божхона ва бошқа маъмурий қоидаларда ҳамда алоҳида юкларни ташиш қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлар (ҳайвонлар ва хом ҳайвон маҳсулотлари учун ветеринар шоҳодотномаси ёки ғалла ва тез бузилувчан юклар учун сертификат ёки сифат ҳақида гувоҳнома ва бошқалар) илова қилиниши керак. Юкхатига бошқа ҳужжатларни илова қилишга йўл қўйилмайди.
Юк жўнатувчи юкни ташиб келтиришга, ҳаракатдаги составни банд этишга ва юкни ортишга рухсат (виза) олиш учун тўлдирилган юкхатини станцияга тақдим этиши керак. “НАКЛАДНАЯ №” гарфасида темир йўли юкхатини визалашда берган номери кўрсатилади. Одатда юкхатилар товар идорасига тақдим этилади, уларни визалашни эса станция бошлиғи ёки унинг топшириғи бўйича товар идорасини мудири, катта товар кассири, товар кассири амалга оширади. Юкхатини визалашдан аввал унинг тўлдирилиши тўлиқлигини ва унга киритилган маълумотлар Қоида талабларига мувофиқлигини мукаммал текшириш керак. Бунда қуйидагилар текширилади:
- мазкур юкни ташиш юкларни ташишга қабул қилинган буюртманомада назарда тутилганлиги;
- станцияни номи № 4 Тариф қўлланмасига (2-китоб) мос келишлиги ва бу станция мазкур юк билан юк ва тижорат операцияларини бажариш учун очиқлиги;
- умумий фойдаланиш жойларида туширишга тақдим этилган вагонланган жўнатма узелдаги станциянинг ихтисослашганлигига;
- юкларни ортишга вақтинчалик тақиқлаш ва чеклашларни ёзиш Китоби (ГУ-14 шакл) бўйича мазкур станцияга юкларни ташишга вақтинчалик тақиқланиш ва чекланишларни йўқлиги;
- юкни номи № 1 Тариф қўлланмасига мос келиши;
- ташиш учун кира ҳақларини ва олдинги юк ташишлар учун темир йўлига тегишли бўлаган тўловларни ҳамда ташишни расмийлаштириш учун олдиндан тўловларни, агар Уставда ва шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, юк жўнатувчининг тўлаганлиги.
Хавфли юклар ташишга тақдим этилганида, бундай ташишлар Қоидаларда назарда тутилганлиги текширилади. Юкхатида юкнинг хавфлилиги ҳақидаги штемпелни ва ҳалокат карточкасини номери мавжудлигига алоҳида аҳамият берилади. Олувчининг қисқартирилган ва кам тушинарли номларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Олувчининг қисқартирилган ва ноаниқ номланиши, унинг адресининг тўлиқ эмаслиги ва нотўғри кодланиши юкни топширишда қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.



Download 323.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling