Режа: Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар тушунчаси


Фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик


Download 82 Kb.
bet2/7
Sana16.06.2023
Hajmi82 Kb.
#1505617
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза

Фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик деганда, мулкий тусдаги санкцияларни ҳуқуқбузарга нисбатан татбиқ этиш тушунилади. Фуқа-ролик ҳуқуқининг умумий асосларига мувофиқ, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик мулкий тусга эга бўлиб, шартномали мажбуриятларга ҳам, шартномадан ташқари вужудга келадиган мажбуриятларга ҳам татбиқ этилади. Бироқ, шартномали мажбуриятларда жавобгарлик иккиламчи тусга эга бўлади. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик шартномали мажбуриятларни «кузатиб боради» ва мажбурият бузилгандагина қўлланилади. Агар мажбурият лозим даражада бажарилса, жавобгарлик масаласи вужудга келмайди.
Зарар етказишдан вужудга келадиган мажбуриятларда эса жавобгарлик ҳуқуқбузарлик факти асосида вужудга келади, яъни зарар етказишдан вужудга келадиган мажбурият вужудга келиши билан у ўз мазмунида жавобгарликни, ҳуқуқбузарга санкция кўллаш имкониятини мавжудлигини ифодалайди. Албатта, бу вазиятда жавобгарлик бошқа бир мажбуриятни тўлдирмайди, «кузатмайди» (шартномали мажбуриятлардаги каби), у зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлардаги ҳуқуқбузар мажбуриятининг мазмунини ташкил этади. Етказилган зарар учун ҳуқуқбузар қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, етказилган зарар қоплаш шаклидаги жавобгарликка тортилади.
Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг қуйидаги ўзига хос белгилари мавжуд:
а) бу мажбуриятларнинг таъсир доираси зарарни қоплаш мод-дий хусусиятларга эга бўлишига қарамасдан, мулкий ҳамда шах-сий номулкий муносабатларни қамраб олади;
б) улар мутлақ характерга эга бўлган мулкий ҳуқуқлар (мулк ҳуқуқи, умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, юритиш ҳуқуқи, тезкор бошқариш ҳуқуқи ва бошқ.) ёки шахсий номулкий манфаатлари-нинг бузилиши натижасида келиб чиқади;
в) гарчи, ҳуқуқ жабрланувчи билан шартномавий муносабат-ларида бўлган шахс томонидан тузилган бўлса-да, мажбуриятлар мутлақ ҳуқуқлар бузилганлиги туфайли шартномасиз характерга эга бўлади;
г) бу мажбуриятлар зарар ким томонидан кимга етказилгани, зарар қай кўринишда етказилгани ва зарарни қоплаш усулларидан қатъи назар, тўлиқ қопланишини назарда тутади;
д) қонунда назарда тутилган ҳолларда зарарни тўлаш мажбу-рияти бошқа шахсларга ҳам юклатилиши мумкин1.
Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар ўзига хос эк-вивалентлик вазифасини бажаради, яъни деликт мажбуриятлари орқали ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолат тикланади. Масалан, фуқаронинг соғлиғига зарар етказилганда, унинг соғлиғини тик-лаш учун қилган харажатлари ҳуқуқбузар томонидан қопланиши хуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатини тиклаш ҳисобланади. Шу билан бирга, деликт мажбуриятлари учун жавобгарлик белгилан-ганлиги ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда ҳам аҳамиятли ҳисобланади.
Деликт институтининг аҳамияти, унинг функциялари фуқаро-лик-ҳуқуқий жавобгарликнинг аҳамияти ва функциялари билан бир хилда, деб ҳисоблаш мумкин. Зеро, деликт институти ҳам фуқаро-лик-ҳуқуқий жавобгарлик каби ҳуқуқни тикловчи, ҳуқуқбузарлик-нинг олдини олувчи, тарбиявий вазифаларни бажаради.


  1. Download 82 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling