Режа: Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар тушунчаси


Зарар етказувчи хатти-ҳаракатининг ҳуқуққа хилофлиги


Download 82 Kb.
bet4/7
Sana16.06.2023
Hajmi82 Kb.
#1505617
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза

Зарар етказувчи хатти-ҳаракатининг ҳуқуққа хилофлиги. Деликт жавобгарлигининг шарти сифатида зарар етказувчи шахс ҳаракатининг ҳуқуққа хилофлиги ФКда қонуний ҳаракатлар туфайли етказилган зарар қонунда назарда тутилган ҳолларда тўланиши лозимлиги қоидасидан келиб чиқади (ФКнинг 985-моддаси, 55-қисми). Бунга мувофиқ, ғайриқонуний ҳаракат туфайли етказилган зарар тўлиқ қопланиши лозим.
Умумий қоидага кўра, шахснинг ҳаракатлари ҳуқуқ меъёрларида белгиланган қоидаларни ҳамда бир вақтнинг ўзида муайян шахснинг субъектив ҳуқуқларини бузса, ҳуқуққа хилоф ҳисобланади. Масалан, фуқаро катта тезлиқда югуриб кета туриб, қаршисидан келаётган кишини туртиб кетди, натижада, иккинчи фуқаронинг йиқилиб тушиши натижасида унинг қўли синди, яъни соғлиғига жиддий зарар етказилди. Бунда инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш тўғрисидаги объектив ҳуқуқ меъёри ҳамда у билан бир вақтда жабрланувчининг соғлиққа нисбатан субъектив ҳуқуқи бузилди.
Деликт мажбуриятларида зарар етказувчи ҳаракатнинг ҳуқуққа хилофлиги презумпцияси амал қилади. Бу қоида бош деликт тамойилига таянади. Мазкур тамойилга мувофиқ, шахсларнинг мол-мулкига ёки фуқаронинг соғлиғига етказилган ҳар қандай зарар қонун ҳужжатларида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса, ҳуқуққа хилоф, деб баҳоланиши лозим. Шу билан бирга, жабрланувчига зарар етказувчи ҳаракатининг ҳуқуққа хилофлигини исботлаш мажбурият юклатилмайди, аксинча, зарар етказувчининг ҳаракати ҳуқуққа хилоф тахмин қилинади, яъни зарар етказувчи ўз ҳаракатлари ҳуқуққа хилоф эмаслигини исботламагунича, унинг ҳаракати ҳуқуққа хилоф, деб ҳисобланади.
Маълумки, ҳуқуққа хилоф хулқ-атвор, одатда, шахсларнинг мулкий манфаатлари доирасидаги йўқотишларга сабаб бўладиган фаол ҳаракатлар орқали намоён бўлади. Шу билан бирга шахсий номулкий манфаатлар соҳасида ҳам фаол ҳаракатлар орқали ҳуқуққа хилоф хулқ-атвор намоён бўлиши мумкин. Масалан, фуқаронинг номга бўлган ҳуқуқидан ғайриқонуний тарзда фойдаланиш натижасида етказилган зарар қопланиши лозим (ФКнинг 20-моддаси). Зарар етказувчи хулқ-атворининг ҳуқуққа хилофлиги, нафа-қат, фаол ҳаракат орқали, балки ҳаракатсизлик натижасида ҳам намоён бўлиши мумкин. Бунда ҳаракатсизлик деганда, шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши керак бўлганда, унинг шу ҳаракатни бажармаганлиги тушунилади. Масалан, корхонада меҳнат ва фуқаролар хавфсизлиги таъминланмаслиги натижасида баъзи ходимларнинг заҳарли газдан заҳарланиши — корхона маъмуриятини ҳуқуққа хилоф ҳаракатсизлиги натюкасида баҳоланади.
Етказилган зарар учун жавобгарликнинг шартларидан бири бўлиб, ҳуқуқбузарнинг айбли ҳаракати ҳамда ошиқча хавф ман-баи томонидан ва суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари ҳисобланади (ФКнинг 991, 999-моддалари). ФКнинг 985-моддасига мувофиқ, зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганлигини исботласа, зарарни тўлашдан озод этилади.
Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг яна бир шарти бўлмиш сабабий боғланиш, зарар етказувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсиз-лиги) билан фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига шикаст етказилиши ўртасида боғлиқлик бўлишлиги ҳамда жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи билан мулкий йўқотишлар (ойлик маошини йўқотиши, қўшимча харажатлар ва бошқалар) ўртасида боғлиқчик бўлиши керак.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling