Ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик. Ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган зарар ўзининг хусусияти, зарар етиш усули ва қопланиши, жавобгарликнинг белгиларига кўра, махсус деликт ҳисобланади. ФКнинг 999-моддасига мувофиқ, фаолияти теварак-атрофдагиларга ортиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситаларининг эгалари ва бошқ.) ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олишмаса, тўлашлари шарт.
Ошиқча хавф манбаи деганда, доимий равишда инсоннинг тўлиқ назорати остида бўлмайдиган муайян техникавий, физикавий, кимёвий, биологик ва бошқа хусусиятларига кўра, теварак-атрофга зарар етказиш хавфи юқори бўлган предметлар ва улар орқали амалга ошириладиган фаолият тушунилади.
Зарарни коплаш усуллари.
Етказилган зарарни қоплаш усуллари ФКнинг 1003-моддасида иккига бўлинади:
• зарарни аслича қоплаш;
• етказилган зарарни тўлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |