Режа: Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар тушунчаси
Download 82 Kb.
|
маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик
Суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик. Давлат ҳокимияти органлари томонидан етказилган зарар учун жавобгарликнинг ўзига хос ҳолатлари сифатида қуйидагилар фуқарога зарар етказиши кўрсатиб ўтилади:
•• қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш; • қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш; • эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўлланиши; • қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш. Деликт мажбуриятларининг мазкур турида етказилган зарарларни қоплашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: • жабрланувчига йўқотилган иш ҳақи ва бошқа даромадлар, пенсия ва нафақалар учун товон тўланишини; • мусодара қилинган, олиб қўйилган ва хатланган мол-мулкни қайтаришни; • жабрланувчи томонидан тўланган жарималар ва суд тўловлари, шунингдек, ҳуқуқий хизмат учун тўланган суммалар қайтарилишини; • жабрланувчининг бошқа зиёнлари (йўқотилган уй-жой ёки бошқа мол-мулкдан олинмаган фойда)ни қоплаш. Вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик. 14 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар ўзлари етказган зарар учун жавобгар бўлишмайди. Таъкидлаш лозимки, деликт жавобгарликка нисбатан қонун вояга етмаганларни икки гуруҳ — 6 ёшгача ва 6 ёшдан 14 ёшгача — ажратиб кўрсатмайди ва уларнинг иккаласини ҳам деликтга лаёқатсиз, деб топади. Бироқ, 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган фуқаролар тўлиқ деликтга лаёқатсизлиги бу ёшда болаларнинг ўз ҳаракатлари оқибатини тўлиқ тушуниб етмаслиги ҳисобланади. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар етказилган зарар учун умумий асосларда мустақил жавобгар бўлади. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг зарарни қоплаш учун етарли мол-мулки ёки бошқа даромад манбалари бўлмаган тақдирда, зарар тўлиғича ёки унинг етишмаган қисми вояга етмаганнинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийи томонидан, агар улар зарар ўзларининг айби билан етказил-маганлигини исботлай олишмаса, тўланиши лозим. Суд ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ота-онага уларнинг вояга етмаган болалари томонидан ота-онаси ўз ҳуқуқларидан маҳрум қилинганидан кейин уч йил ичида содир этилган зарар учун, агар боланинг зарар етказилишига сабаб бўлган хулқ-атвори улар болани тарбиялаш бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганликларининг оқибати бўлса, жавобгарликни юклаши мумкин. Зарар етказувчи, агар спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилиш туфайли ёки бошқа усулда ўзини ўзи шу ҳолатга келтирган бўлса, жавобгарликдан озод килинмайди. Агар зарар руҳий ҳолати бузилгани (руҳий касаллик ёки ақли заифлик) оқибатида ўз ҳаракатлари аҳамиятини тушуна олмаган ёки уларни идора қила олмаган шахс томонидан етказилган бўлса, зарарни тўлаш мажбурияти суд томонидан бу шахс билан бирга яшовчи, зарар етказувчининг бундай ҳолати ҳақида билган, лекин уни муомалага лаёқатсиз, деб топиш ва унинг устидан васийлик ўрнатиш тўғрисида масала қўймаган эри (хотини), ота-онаси, вояга етган фарзандларига юкланиши мумкин. Download 82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling