Режа: Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар тушунчаси
Download 82 Kb.
|
маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар турлари ФКнинг 987-моддасига мувофиқ, зарурий мудофаа
- , юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини
3. Бош деликт тамойили.
Мамлакатимиз фуқаролик қонунчилигида ҳам бош деликт тамойили ўз ифодасини топган. Зеро, ФКнинг 985-моддасида фуқаролик ҳуқуқи субъектига етказилган зарар зарар етказувчи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши назарда тутилган. Албатта, бош деликт тамойилига мувофиқ, зарар етказилганлигининг ўзиёқ уни қоплаш лозимлигини англатмайди. Бунинг учун қонунда белгиланган бир қатор шартлар мавжуд бўлиши лозим. Мазкур шартларнинг мавжуд бўлмаслиги эса зарар қопланмаслигини англатади. Фуқаролик қонунчилигида «бош деликт» тамойилининг мазмунини ташкил этувчи етказилган зарар учун жавобгарликнинг умумий шартлари белгиланган бўлиб, улар жумласига, зарар етказувчи харакатнинг ҳуқуққа хилофлиги, ҳуқуққа хилоф ҳаракат ва зарар ўртасидаги сабабий боғланиш, айб киради. 4. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар турлари ФКнинг 987-моддасига мувофиқ, зарурий мудофаа ҳолатида етказилган зарар, агар бунда мудофаа чегарасидан чиқилмаган бўлса, тўланмайди. Агар ғайриқонуний тажовуздан ҳимояланиш пайтида ҳимояланувчи учинчи шахсга зарар етказган бўлса, бу зарар тажовуз қилган шахс томонидан тўланиши лозим. Шахсга унинг жиноий ҳаракатлари пайини қирқиш ёхуд уни ушлаш ва тегишли органларга олиб бориш сабабли етказилган зарар тўланмайди. Зарурий мудофа чегарасидан четга чиқиб етказилган зарарлар эса умумий асосларда қопланади. Бироқ, бунда зарар етказилишига сабаб бўлган жабрланувчи айбининг даражаси ва зарар етказувчининг айби даражаси ҳисобга олиниши лозим. Бу ҳолатда ҳуқуққа хилофликнинг мавжуд эмаслиги деликт мажбуриятлари вужудга келишини ва унга мос равишда етказилган зарар учун жавобгарлик вужудга келишини истисно этади. Бироқ, ФКда қонуний ҳаракат натижасида зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ҳолат ҳам белгиланган. ФКнинг 988-моддасида белгиланган охирги зарурат ҳолатида етказилган зарар учун жавобгарлик белгиланган. Мазкур моддага мувофиқ, охирги зарурат ҳолатида етказилган зарар, яъни зарар етказган шахснинг ўзига ёки бошқа шахсларга таҳдид солган хавфни бартараф этиш учун охирги зарурат ҳолатида етказилган зарар, агар бу хавф мазкур ҳолатларда бошқа воситалар билан бартараф этилиши мумкин бўлмаса, зарар етказган шахс томонидан тўланиши лозим. ФКнинг 989-мод-дасига мувофиқ, юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплайди. Масалан, автобус саройига тегишли машина ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги туфайли, фуқаро А.га тегишли девор шикастланади. Фуқаро А. етказилган зарарни ундириш тўғрисида судга мурожаат қилса, зарарни қоплаш мажбурияти ҳайдовчига эмас, автобус саройи маъмурияти зиммасига тушади. ФКнинг 15-моддасига мувофиқ, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан, давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқа-роларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак. Масалан, жабрланувчига мулкий зиён етказадиган тегишли рухсат ёки ҳужжатни беришни ноқонуний рад қилиш, давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилиш ва ҳ.к. Download 82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling