Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари
Download 3.82 Mb.
|
Темалар блок
Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 29 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлашга қаратилади. Фармон билан Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш учун йўл харитаси тасдиқланди. Мазкур концепция таълим тизимини ривожлантиришнинг қуйидаги йўналишларини белгилаб берди. Жумладан;
-Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assessment) Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш; -узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; -ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш; -халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш; -халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бюджетдан маблағ билан таъминлашнинг самарадорлигини ошириш; -ёшларни тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йўналишларини жорий этиш; -давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳисобига давлат таълим тизимида рақобат муҳитини кенгайтириш; -ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш; -халқ таълими тизимида фаолият кўрсатишнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш. Фармонга кўра, концепция тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар йили алоҳида тасдиқланадиган «Йўл харита»си орқали босқичма-босқич амалга оширилади. Эътиборлиси, концепция халқ таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлайди. Умумий ўрта таълимни бошқаришда қатор муаммолар мавжуд. Жумладан, мактаблар методик, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ва молиялашда давлат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланмайди. Кадрлар билан таъминлаш борасида ҳам камчиликлардан ҳоли эмас. Концепция таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди. Хусусан, умумий ўрта таълим тизими такомиллаштирилади. Шунингдек, хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, математика, физика, кимё ва биология каби фанлар бўйича янги ўқув стандартлари, дастур ҳамда дарсликлар яратилади. Ўқувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш, мустақил равишда касб-ҳунар танлаш ҳамда замонавий касбларни эгаллаши учун шароитлар яратилади. Ҳужжатда таъкидланганидек, фан олимпиадаларини ўтказиш мезонлари халқаро олимпиада ва мусобақаларнинг баҳолаш тажрибаси бўйича қайта кўриб чиқилади. Иқтидорли ўқувчиларни аниқлашда шаффофлик таъминланади. Ота-оналар ҳам фарзандларини ўқитиш ва тарбиялаш жараёнига жалб этилади. Имконияти чекланган ўқувчиларнинг таълим олишига эътибор кучайтирилиб, таълим муассасалари тажрибали ўқитувчи-дефектолог ҳамда психологлар билан таъминланади. Ушбу концепция доирасида ўқитувчи ва раҳбарлар иш фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилади. Масофавий таълим сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Шу билан бирга концепцияга кўра ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантириш янги даражага кўтарилади. Ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усуллари жорий этилади. Узлуксиз таълим тизими мазмуни сифат жиҳатдан янгиланиб, кадрлар малакаси оширилади. Ўқитиш методикаси такомиллаштирилиб, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойиллари татбиқ этилади. Халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, бюджетдан маблағ билан таъминлаш самарадорлиги оширилади. Умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш даражаси босқичма-босқич оширилади. 2018 йил 27 июнь куни “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш КОНЦЕПЦИЯСИ” таълим-тарбия соҳасидаги уйғунликни таъминлашга қаратилди. Концепцияга мувофиқ оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш, замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш белгиланди. Концепция давлат ижтимоий сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланган оила сиёсати аҳоли бандлигини ва реал даромадларини изчил ошириб боришга, фуқаролар фаровонлигини оширишга, ижтимоий муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Шу билан бирга, оила институти ҳозирги ҳолатининг таҳлили мазкур соҳадаги ислоҳотларни тўлақонли амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар кўрсатиб ўтилди. Хусусан; -тегишли идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими мавжуд эмас, оилани ривожлантириш масалалари бўйича давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий сектор ҳамкорлиги паст даражада эканлиги; -оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги илмий тадқиқотлар ихтисослиги тор, ҳозирги ҳаёт воқелигидан узилиб қолган, илмий тадқиқотлар натижалари амалиётга суст жорий этилганлиги; -оиланинг демографик ривожланишида ўзгаришлар юз бермоқда, оила ажралишлари сони ўсмоқда, мазкур соҳада салбий тенденциялар ва муаммолар сабабларини асословчи тадқиқотлар етишмаслиги; -оилада, таълим муассасаларида маданий-тарихий мерос салоҳиятидан суст фойдаланилмоқда, миллий менталитетимизга ёт бўлган ғоя ва қарашлар таъсирининг олдини олиш борасидаги ишлар самарасиз эканлиги; -оила институтини мустаҳкамлашнинг қонунчилик асослари мукаммал эмас, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва илғор хориж амалиётини ўрганиш асосида оилани ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос мавжуд эмаслиги; -мутахассислар етишмайди ва кадрлар малакаси паст даражада, таълим тизимида мутахассисларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштириш механизми йўлга қўйилмаган, оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича ўқув дастурлари мукаммал эмас эмаслиги. Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини муваффақиятли амалга ошириш орқали, биринчи навбатда, «Фаровон оила — жамият равнақининг асоси» концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган янги оила моделини шакллантиришнинг алоҳида моҳиятини ҳисобга олган ҳолда, давлат сиёсатининг қуйидаги устувор вазифалари ва асосий йўналишлари назарда тутилди: Download 3.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling