Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари
Download 3.82 Mb.
|
Темалар блок
Бешинчи вазифа – китобларни чоп этиш ва тарқатишдаги муаммоларни ҳал қилишдир. Бу ўринда гап, энг аввало, ёшлар ва аҳоли ўртасида мамлакатимизнинг бой тарихини, унинг бетакрор маданияти ва миллий қадриятларини кенг тарғиб қилиш, жаҳон илм-фани ва адабиёти ютуқларини етказиш учун зарур муҳит ва шарт-шароит яратиш ҳақида бормоқда.
Бу борада замонавий компьютер технологиялари ва, айниқса, интернет тизими биздан анча илдамлаб кетганини ҳам инобатга олиш зарур. Ана шу вазифани ҳал этишда турли дарсликларни яратиш, уларни чоп этиш ва молиялаштириш масалаларида идоралар ўртасидаги ўзаро келишмовчилик, афсуски, жиддий тўсиқ бўлмоқда. Шу ўринда ҳаммамиз учун айни пайтда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турибди.[6]. Мамлакат ёшларининг илм-фан, спорт ва маданият ютуқларини эгаллашларида, жамиятимизнинг муносиб ворислари сифатида вояга етишларида давлатимиз олим бораётган ёшларга доир сиёсати мавжуд ислоҳотларнинг ҳуқуқи асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 2016 йилнинг 15 сентябрида қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун айнан шу имкониятларга рўёбга чиқаришга қаратилган. Унда белгиланган нормалар ўтган йиллар мобайнида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ёшларга оид нормалари билан бойитилган, ўзаро боғланган ва улар ўртасидаги уйғунликни таъминлаган. Мазкур қонун аввалги қонундан қуйидаги жиҳатлари билан фарқ қилади: Биринчидан, қонунда «ёшларга оид давлат сиёсати», «ёшлар (ёш фуқаролар)», «ёш оила», «ёш мутахассис», «ёшлар тадбиркорлиги» тушунчаларининг мазмуни очиб берилган. Мазкур тушунчаларнинг қонун билан белгилаб қўйилгани ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Масалан, қонуннинг энг катта ютуқларидан бири «ёшлар»нинг ёш чегарасига аниқлик киритилгани, яъни 3-моддада «ёшлар (ёш фуқаролар) – ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар» деб белгилаб қўйилганидир. Қонунда «ёш оила» деган тушунчага биринчи марта қонуний таъриф берилган. Тўғри, аввал ҳам турли қонуности ҳужжатларида мазкур тушунчага таърифлар берилган, бироқ, шу вақтгача олий юридик кучга эга бўлган қонун орқали унинг тушунчаси белгиланмаган эди. Қонуннинг 3-моддасига кўра «ёш оила – эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл)», – деб белгиланди. Download 3.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling