Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Ахолининг турмуш фаровонлигини оширишда тадбиркорлик субъектларининг тутган ўрни ва аҳамияти


Download 3.82 Mb.
bet10/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

3. Ахолининг турмуш фаровонлигини оширишда тадбиркорлик субъектларининг тутган ўрни ва аҳамияти.
Фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишдир.
Фаол тадбиркор деганда, биз рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларни тушунамиз. Бундай тадбиркорлар сафини кенгайтириш, жумладан, юқори технологиялар, илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларига асосланган техника ва асбоб-ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш ва жорий этиш учун уларга муносиб шароитлар яратиш бизнинг биринчи галдаги вазифамиз бўлиши шарт. Керак бўлса, хориждаги етакчи компания ва ташкилотларда тажриба орттириши, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиши учун уларга ҳар томонлама имконият туғдириб беришимиз лозим,- дейди Президентимиз Ш.М.Мирзиёев.
Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли” ҳамда “Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида” деган нормаларни амалда рўёбга чиқариш мақсадида янги институт – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти таъсис этилди.
Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш бундан буён ҳам давлат сиёсатида устувор йўналиш бўлиб қолади. Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлишни давлат сиёсатига хиёнат, деб қабул қилиш керак.
Ана шундай орзу-умидлар ифодаси бўлган иккинчи Мурожаатнома Президентимиз томонидан 2018 йил 28 декабрда эълон қилинди.
Мамлакатимизнинг 2019 йилдаги тараққиётининг бош ҳужжати бўлган ушбу Мурожаатнома ўзининг маъно-мазмуни, таркибий тузилишига кўра ғоят серқирра ва кенг кўламлидир. Унда, аввало, ўтган 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, муҳим ҳаётий хулосалар илгари сурилди. -“Барчамиз яхши тушунамиз, таълим-тарбия – ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам ҳал қиладиган энг муҳим ва устувор масаладир. Шунинг учун мамлакатимизда бу масалага давлат миқёсида улкан эътибор қаратилмоқда,”-деб таъкидладилар.
Давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасида фаолият юритаётган устоз ва мутахассислар олдига бир қатор вазифалар қўйилди, айниқса, бутун дунёда мураккаб ва таҳликали вазият ҳукм сураётган ҳозирги вақтда ёшлар ҳаётига таҳдид солаётган хавф-хатарларнинг олдини олиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда ибратли фаолият олиб бориш улкан аҳамиятга эгалиги ҳамда шу борадаги ўта масъулиятли вазифалар бизлардан ўз устимизда тинимсиз ишлаш, фарзандларимизни янгича тафаккур, юксак инсоний туйғулар билан ошно этиш, уларда мустақил ва ижодий фикрлаш қобилиятини узлуксиз ривожлантириб боришни талаб этдилар.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ўзининг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” асарида таълим ва илм-фан, давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга ошириш, таълимнинг янги, замонавий усулларини, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасидаги ишлар аҳволини танқидий таҳлил қилиб, бир қатор вазифаларни амалга оширишга эътибор қаратдилар.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling