Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари
Download 3.82 Mb.
|
Темалар блок
Иккинчидан, қонун давлат сиёсатини амалга ошириш учун ўзига хос инфратузилмани мустаҳкамлаб қўйди. Яъни ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурлар, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасалар, фуқаролик жамияти институтлари, ёшлар ижтимоий хизматлари, ёшларга оид давлат сиёсатини молиявий жиҳатдан таъминлашнинг қонунчилик асослари қайд этилди.
Қонуннинг 33 та моддасидан 15 таси ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасалар, фуқаролик жамияти институтларига бағишланган. Энг муҳими, мазкур орган ва муассасалар сифатида ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда бевосита иштирок этувчи 8 та орган ва муассасалар тизими: таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари; давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари; маданият ва спорт ишлари бўйича органлар; меҳнат органлари; прокуратура органлари; ички ишлар органлари; адлия органлари; мудофаа ишлари бўйича органлар белгиланиб, уларнинг ваколатлари қонунан мустаҳкамланди. Бироқ, бу билан бошқа субъектлар ушбу жараёнда иштирок этмайди, деган хулосага келмаслик керак. Чунки қонуннинг 9-моддасида ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда бошқа органлар ва муассасалар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Деярли барча органлар ваколатларида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилиш белгиланган. Мазкур органларнинг ваколатлари ва иштироки қонуннинг 5-моддасида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишга йўналтирилган. Масалан, адлия органлари ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир фаолиятни амалга ошириши ҳамда мувофиқлаштириши белгилангани ҳолда таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, прокуратура органлари, ички ишлар органларининг ҳам бу фаолиятда иштирок этишлари, оммавий ахборот воситалари эса бундай тадбирларни ёритиши мустаҳкамлаб қўйилган. Барча ваколатлар муҳим бўлгани ҳолда масъул органлар ва муассасалар ваколатларининг айримларига тўхталиб ўтсак. Вазирлар Маҳкамаси ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришнинг боришини умумлаштириш ва таҳлил қилишни ташкил этади ҳамда уни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради. Бу жудаям муҳим бўлиб, юзага келаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш ҳамда давлат сиёсатини ривожлантириш имконини беради. Download 3.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling