Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Download 3.82 Mb.
bet20/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

Иккинчи ташаббус - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Ёшларни жисмоний тарбия, жисмоний маданият, спортга ошно қилиш - ҳартомонлама соғлом авлодни камолга етказиш демакдир.Чунки фақат қадди-басти тик, жисмонан бақувват ва соғлом, руҳан тетик, ақлан расо ўғил-қизларгина комилликка даъвогар бўлади.
Учинчи ташаббус - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Эртамиз эгаларининг ҳозирги ахборот технологиялари асрида замон билан ҳамнафас яшашига имкон яратади.
Бугун компьютер– қоғоз-қалам, калькулятор, телевизор, газета даражасидаги янги восита, ўқув қуроли. замонавий билим манбаи. Интернет – бутунбошли халқаро кутубхона, чексиз имкониятлар дунёси. Жаҳонга юз тутаётган Ўзбекистон фарзандлари тенгдошларидан ортда қолмасин, десак, улар шу воситаларни қўллаш кўникмасини эгаллаши шарт.
Тўртинчи ташаббус - ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш тўртинчи ташаббуснинг асосини ташкил этади. Зеро, юксак дид, юксак фаросатга эга, жисмонан соғлом, замонавий ахборот технологияларини пухта эгаллаган ёшларимиз, албатта, илмли, маърифатли бўлиши керак. Билим, тафаккурни шакллантириш манбаи эса – китоб. Усиз камолотга, маърифатга, маънавиятга эришиб бўлмайди.
Бешинчи ташаббус - хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади. Хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган бешинчи ташаббуснинг аҳамияти ҳам чексиз. Унинг моҳиятида жамиятда хотин-қизлар ўз ўрнига, мавқеига эга бўлсин, деган эзгу мақсадлар мужассам. Бу гендер тенглиги, муносиб меҳнат тарбияси, аёлларимизни меҳнатга ошно қилиш учун бирламчи шароит бўлган янги иш жойи дегани. Президентимиз Шавкат Миромонович таъкидлаганларидек “Беш ижобий ташаббус”доирасида бошланган ишларимиз тобора кенг тарқалмоқда, халқимиз бу ҳаракатни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, хотин-қизлар бандлигини оширишга доир бешинчи ташаббус бўйича 2019-2020йилларда ҳар бир туманда тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёллар учун қарийб 57 мингта янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилмоқда. Бу лойиҳалар ўзининг дастлабки натижаларини бермоқда. Лекин уларнинг самарасини ошириш учун ҳали кўп иш қилишимиз керак[14].
Бир сўз билан айтганда, беш ташаббус – нозик дид, кенг тафаккур ва дунёқарашга эга, жисмонан ва руҳан соғлом фарзандларимизнинг ўз келажагини ишонч билан қуришлари ҳамда Ватан равнақига ҳисса қўша оладиган етук инсон бўлиб етишишларига мустаҳкам заминдир. Беш ташаббус – маданият, маърифат, маънавият ва спорт, компьютер ва ахборот технологиялари ва янги иш ўринларини ўзида бирлаштирган ягона инновацион ҳудуд, макон, муҳит демакдир.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling