Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари
Download 3.82 Mb.
|
Темалар блок
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим менежментида реклама психологик имкониятларининг таҳлили.
- Рекламанинг асосий вазифаси
Олий ўқув юрти маркетинги ўзига хос хусусиятларга эга. Таълим хизматлари бозори олий ўқув юртларидан тегишли бозорга оид хулқ-атворни талаб этди. Бу хулқ-атвор олий ўқув юрти ўз таълим маҳсуллари ва хизматлари рекламасини фаоллаштиришидан бошланади.
Маркетинг соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар таҳлили ўқув ва кўникмаларни икки таркибий қисмга ажратиш мумкинлигини кўрсатади: - ўз товарини профессионал билиш; - харидор психологиясини билиш. Таълим менежментида реклама психологик имкониятларининг таҳлили. Реклама (лотинча - қичқирмоқ) бу бирор корхона, маҳсулот, хизматтури, ижтимоий фаолиятнинг бирор турини оммалаштириш мақсадида қилинганишдир. Шу мақсадда реклама ўша корхона ёки ижтимоий фаолиятининг бирор-бир маҳсулотига ёки хизмат турига кенг жамоатчиликнинг эътиборини жалбэтади. Яхши ташкил этилган реклама бозор талабини олдиндан кўра билиш вабозор шароитидан харидорлар оқимини бошқара олиш имконини беради. Рекламанинг асосий вазифаси - махсус ахборотлардан фойдаланиб маҳсулот, хизмат турлари ва уларнинг харид қилиш жойи ҳақида ахборот беришдир. Лекин рекламанинг вазифаси фақат бу билан чегараланиб қолмайди. Унинг ўзига хослиги шундаки, реклама ахборотни тарғибот ва ташвиқот билан бирга олиб боради. Шундай қилиб, фаол реклама ахборот берувчи ва айни вақтда ишонтирувчи, маълум мақсадга йўналтирувчи бўлиши лозим. Шу турдаги реклама талабни маълум йўналишга солади, уни бир турдаги хизмат ва маҳсулотдан бошқасига кўчиради, талабларни очади ва харидорнинг ниятларига таъсир қилади. Реклама ишлаб чиқарувчи, савдо ва харидор ўртасида тижорат ахборот алмашишига имкон беради. Таълим хизматлари рекламасида баъзан информативлик эмоционалликдан устун келади, мақбул жамоатчилик фикрини яратиш вазифалари эса амалда ечилмайди. Айни ҳол реклама далилларини тузиш билан бу ерда интеллект ва заковатни эмоциялардан устун қўйишга одатланган одамлар шуғулланиши билан изоҳланса керак. Аммо улар таълим хизматлари рекламаси адресатларининг кўпчилиги, айниқса ёшлар учун эмоциялар сермазмун ахборотдан кам аҳамиятга эга эмаслигини ёдда тутишлари керак. Замонавий реклама аллақачон глобал даражага чиққан, унинг кўпгина манбалари (энг аввало электрон ахборот воситалари) эса миллий чегара билмайди.Бу реклама хабарлари сифатига қўйиладиган талабларни янада кучайтирган. Реклама сифатининг пастлиги ҳавога совурилган пуллардан бошқа нарса эмаслиги, боз устига, улар салбий самара беришига кўпгина реклама берувчилар амалда ишонч ҳосил қилганлар. Сифатсиз рекламанинг салбий самараси таълим хизматлари бозорида айниқса бўртиб намоён бўлади. Хато ва камчиликлар билан берилган реклама эълони реклама берувчининг билим ва маданият савияси пастлигидан далолат беради ва таълим хизматларини харид қилишдан воз кечиш учун жиддий омил ҳисобланади. Реклама матнини тузиш, иллюстрацияларни тайёрлаш ва умумий макет устида ишлаш – ижодий ёндашувни талаб этувчи ҳар хил фаолият турлари. Олий ўқув юрти рекламасини жойлаштириш медиарежага мувофиқ амалга оширилади. Реклама бўйича менежер яхши самара бериши мумкин бўлган оммавий ахборот воситаларини танлайди. Download 3.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling