Respublika ilmiy-amaliy anjumani
Таълимнинг ноанъанавий шакллари
Download 4.27 Mb. Pdf ko'rish
|
Konfirensiya to\'plam Termiz 23-24.07.2023 (2)-страницы-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзаро ижодий ҳамкорлик фаолияти
- Муаммоли таълимнинг асосий мақсади.
Таълимнинг ноанъанавий шакллари, интерфаол методларидан унумли
фойдаланиш ўқитувчи ва талаба ўртасида ўзаро ижобий муносабатларнинг шаклланишига муҳим таъсир кўрсатади. Бу йўналишда ҳар бир фан, жумладан, педагогика фанлари йўналиши бўйича ҳам тегишли саволномалар ишлаб чиқиш ва талабаларга тарқатилади. Ўзаро ижодий ҳамкорлик фаолияти педагогика фани бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида тайёрланган маъруза матнларида ўз аксини топиши керак. Тадқиқотчи талаба тайёрланган маъруза матнлари ҳаммуаллифи сифатида олийгоҳнинг ўқитувчи кадрлар тайёрлайдиган факультетларида «Педагогика» ва «Педагогик маҳорат» фанларидан дарс бериш, лаборатория машғулотлари олиб бориш ва педагогик амалиётларга бевосита раҳбарлик қилиш жараёнида ўзаро муносабатларни бўлажак ўқитувчи шахсида шаклланишига оид янги илмий маълумотларни тўплаб, мақола ва рисолалар кўринишида умумлаштириш имкониятига эга бўлади. Замонавий педагогик технологиялар асосида машғулотларни муаммоли ташкил этишда таълим сифати ва самарадорлиги ортади. Муаммоли таълимнинг асосий мақсади. Педагогик-психологик адабиётларда муаммоли таълимнинг илмий-назарий асослари ҳақида гап борганда, уни таълимнинг методи, принципи ёки алоҳида тизим деб ҳисоблаш ҳолатлари учрайди. Муаммоли таълим қандай номланишидан қатъий назар, унинг асосий хусусияти - билим олувчининг фаоллигини ошириш, мустақил, илмий, ижодий изланиш, ўзи учун янги билим, кўникма ва малакаларни кашф этишга йўллашдан иборатдир. Демак, муайян мавзуни муаммо шаклида олиб чиқиш йўли билан эгалланадиган билим, кўникма ва малакалар йиғиндисига муаммоли таълим дейилади. Замонавий педагогик технологиялар асосида таълим жараёни ташкил этилганда, билим эгаллашнинг бир қанча бир-бирига боғлиқ босқичлари мавжуд бўлиб, тайёр билимларни ўқувчи онгига етказиш, ёдга олиш, ёдда сақлаш, қайта ёдга тушириш, сўзлаб бериш, фикрни ёзма ифодалаш каби ҳолатлар билиш, тушуниш даражаларини англатади. Бу даражаларда билим олувчидан ижодий ёндашув талаб этилмайди. Ўзлаштиришнинг кейинги даражаларида талабалардан олган билимларини амалиётга татбиқ этиш, маълум натижаларни қўлга киритиш, тўлдириш, бойитиш, ўзгартириш, ўзининг мустақил нуқтаи назарига эга бўлиш талаб этилади. Бу ўзлаштириш даражалари учун муаммоли ёндашув аҳамиятлидир. Республикамизда замонавий педагогик технологияларнинг таълим жараёнига татбиқ этилиши муаммоли таълимни ҳозирги шароитда долзарб педагогик масалага айлантирди. Муаммоли таълим ўзининг махсус тушунчаларига эга бўлиб, уларнинг моҳиятини билмасдан туриб, машғулотларни муаммоли тарзда ташкил этиб 2 4 .6. 2 02 3 “Informatika va axborot texnologiyalarining dolzarb muammolari” RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI “Informatika va axborot texnologiyalarining dolzarb muammolari” 119 бўлмайди. Муаммоли таълим қуйидаги асосий тушунчаларни ўзида мужассамлаштиради: муаммо, муаммоли савол, муаммоли вазифа, муаммоли топшириқ, муаммоли вазият. Муаммоли таълимнинг асосий тушунчаларига изоҳ беришдан олдин тайёр билимларнинг ўқитувчи томонидан берилиши ёки ўқувчининг мустақил билим эгаллаши изоҳли-кўргазмали метод ёрдамида аниқ тасаввурлар ҳосил қиладиган, онгда сақланадиган, зарур бўлганда қайта тикланишини аниқлайдиган ахборот шаклидаги саволни тушуниш ўринлидир. Ахборот шаклидаги савол : тайёр жавоби бўлган, хотирадаги билимларга таяниб ечими топиладиган ҳолат бўлиб, «Нима? Ким? Қачон? Қаерда? Қандай? Қанча? Қайси?» каби сўроқлар ёрдамида зарур жавоб олинади. Муаммоли таълимнинг дастлабки тушунчаси муаммо ҳисобланади. Муаммо юнонча «problem» сўзидан олинган бўлиб, вазифа, топшириқ маъносини англатади. Тайёр жавоби бўлмаган, ўрганиш, тадқиқ этишни талаб қиладиган назарий ёки амалий масала муаммо ҳисобланади. Инсон ҳаёти ва фаолияти давомида шахсий, ижтимоий турмуш, таълим- тарбия билан боғлиқ чексиз муаммоларга дуч келади. Буларнинг ҳар бири ўзига хос ечим йўлларига эга. Таълимий муаммолар билим олувчидан ақлий операцияларни бажаришни талаб этади. Бу операциялар муаммоли ҳолатнинг хусусиятидан келиб чиқиб, бир-биридан фарқ қилади. Муаммоли саволда бажариладиган ақлий операция муаммоли вазифаникидан, муаммоли топшириқда бажариладиганлари муаммоли вазиятникидан ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Ҳаёт давомидаги бундай муаммолар гирдобидан чиқишнинг асосий йўли инсон салоҳияти ва интеллектидир. Муаммоли таълимнинг кейинги асосий тушунчаси муаммоли савол саналади. Муаммоли савол ахборот шаклидаги саволдан фарқли, тафаккур қилиш йўли билан изланган номаълумни топишни таъминлайдиган сўроқ бўлиб, алоҳида ҳолларда муаммоли вазият ва вазифаларнинг таркибида бўлиши мумкин. Муаммоли саволга фикр юритиш орқали жавоб топилади. «Нима учун? Нима сабабдан? Буни қандай тушунса бўлади? Бундан қандай хулоса чиқариш мумкин?» каби сўроқлар муаммоли савол пайдо бўлишини ва ечимини топишни таъминлайди. Педагогика фанининг предмети, мақсад ва вазифалари, мавзуси юзасидан қуйидагича муаммоли саволни талабаларга тавсия этиш мумкин. Педагогика фанига турлича таърифлар берилган. «Педагогика тарбия ҳақидаги фандир» - деган таъриф кўп учрайди. Сиз шу қоидага қўшиласизми ёки қўшилмайсизми? Сиз қандай таърифни педагогика фани учун энг маъқул деб ҳисоблайсиз? Ўзингиз маъқул деб билган таърифни илмий жиҳатдан изоҳлаб беринг. Бир нечта ечимини кутаётган муаммоли саволнинг бир-бирига боғлиқ ҳолда қўйилиши муаммоли вазифани келтириб чиқаради. Муаммоли вазифа шарти аниқ бўлган, кимдир томонидан ҳосил қилинган, жавобини топиш доираси чекланган дидактик тушунчадир. 2 4 .6. 2 02 3 “Informatika va axborot texnologiyalarining dolzarb muammolari” RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI “Informatika va axborot texnologiyalarining dolzarb muammolari” 120 Муаммоли вазифанинг мазмуни билим олувчига аниқ бўлган масаланинг ноаниғи билан зиддиятлашувидан иборатдир. Топилиши зарур бўлган ноаниқ масала изланиш, фикрлаш, мантиқий хулосалар чиқаришни таъминлайди. Муаммоли вазифа, албатта, вазифа берувчи томонидан ҳосил қилинади. Педагогика фанининг таълим методлари мавзуси юзасидан талабалар учун ўқитувчи томонидан қуйидаги муаммоли вазифани бериш мумкин: Илғор ўқитувчининг дарсига кириб, уни таҳлил қилинг. Ўқитувчи таълимнинг қандай методларидан фойдаланди? Бу методлар фан ва мавзу мазмунига қандай даражада мослигини изоҳланг.Сизнингча, қандай методлардан фойдаланилганда дарс янада самарали бўлиши мумкин? Бу вазифаларнинг ечимини топиш учун талаба биринчи ўринда мавзу юзасидан мавжуд билимларни муфассал эгаллаши, таълим методларини билиши ва уларни бир-биридан фарқлай олиши ҳамда тадқиқотчилик кўникмасига эга бўлиши зарур. Шу асосда талаба ўқитувчининг ютуқ ва камчилигини таҳлил қила олади. Муаммоли савол ва вазифалар биргаликда муаммоли топшириқнинг таркибига киритилади. Муаммоли топшириқ ўқитувчи, таълим берувчи, китоб муаллифи томонидан муаммоли савол ва вазифа шаклида билим олувчини муаммоли вазиятга туширадиган ўқув топшириғидир. Муаммоли топшириқда муаммоли савол ва вазифаларнинг элементлари мавжуд бўлади. Шунинг учун ҳам у талабани муаммоли вазиятга олиб киради.Муаммоли топшириқнинг ечимини топишда, унинг шарти муҳим аҳамиятга эга. Муаммоли вазият - субъектнинг психологик ҳолати бўлиб, муаммо билан дуч келганда ақлий қийинчиликнинг пайдо бўлиши, зудлик билан ҳал қилишга халақит берадиган янги билим ва ҳаракат усулларни излаш, ҳосил бўлган қийинчиликларни бартараф этишни таъминлайди. Муаммоли ҳолат талабани янги билимларни эгаллашга, ижодий фикрлашга, ички интеллектини намоён этишга даъват қилади. Талабаларда тадқиқотчилик фаолиятини шакллантириш учун талаба баҳс- мунозара юрита олиш, фикрларини эркин баён қилиш, воқеа-ҳодисаларга танқидий муносабат билдиришга тайёр бўлиши лозим. Бунинг учун қўйиладиган муаммоларга боғлиқ бўлган тушунчалар юзага келтирилади. Сўнгра муаммога аниқлик киритилиб, маълум хулосалар чиқарилади. Бу ҳолат талабаларнинг муайян мавзуга оид фикр-мулоҳазаларида акс эттирилади. Муаммони ҳал этишда талабанинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида бу жараённи шартли равишда қуйидаги тўрт босқичга ажратиш мумкин: - Мавзуни аниқлаш; - муаммони англаш; - муаммо юзасидан мустақил фикрлаш; - муайян илмий хулосалар чиқариш. Бу босқичларни муваффақиятли амалга ошириш талабанинг тадқиқотчилик фаолияти тўғрисидаги тасаввурларини ойдинлаштиради. Чунки уларнинг ҳар бири қуйидаги алоҳида мақсадларни ўз ичига олади ва бир бутун натижага олиб келади. 2 4 .6. 2 02 3 “Informatika va axborot texnologiyalarining dolzarb muammolari” RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI “Informatika va axborot texnologiyalarining dolzarb muammolari” 121 Download 4.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling