Республика маънавият тарғибот маркази


Download 139.5 Kb.
bet4/10
Sana10.02.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1185967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
globallashuv sharoitida manavij tahdidlarni bartaraf etish omillari

1.7-Чизма

Президентимиз Ислом Каримов 2014 йил 27 июнда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида бугунги кунда, ён-атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни чуқур идрок этиш, уларнинг туб моҳиятига етиб бориш учун одамларда мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантириш заруриятини таъкидлаш билан бирга шундай деган эди: “Турли ғоя ва манфаатлар кураши тобора кучайиб бораётган бугунги вазиятда ёлғонни рост, ростни ёлғон, деб кўрсатишга уриниш, ахборот коммуникация воситаларини ўзининг узоқни кўзлайдиган манфаатларига хизмат қилишга мажбур этиш, ғаразли мақсадлар йўлида одамларни, миллатларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш, уларни ҳаётдан норози қилиш, турли сохта маълумотларни тарқатиш, ўзгаларни писанд қилмасдан кучи етадиган давлатларга пўписа ва зўравонлик кўрсатиш, ҳеч ким билан ҳисоблашмай куч ишлатиш ҳолатлари авваламбор оммавий ахборот воситаларининг бугунги ўқувчи, тингловчи ва томошабинлардан оқни қорадан, ҳақиқатни уйдирма гаплардан ажратиш учун ўзининг мустақил дунёқараши ва фикрига эга бўлишини тақозо этади»1.


«Мафкуравий полигон» тушунчаси. Мафкуравий полигон – одамлар ва халқларнинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган турли ғояларнинг ўзига хос синов майдони. Тарих ўзга ҳудудларни забт этиш мақсадида ишлатиладиган уруш қуролларининг узлуксиз такомиллашиб борганини кўрсатади. У найзалардан тортиб автоматик қуролларгача, замбараклардан тортиб, ер юзини ҳар қандай нуқтасига бехато етиб борадиган қитъалараро баллистик ракеталаргача бўлган узоқ такомил йўлини босиб ўтди. Бу қуроллар босиб олиниши керак бўлган ҳудудлар аҳолисини жисмонан йўқ қилишга қаратилган эди.
Бугунги кунда эса ўзга ҳудудларни забт этиш учун уларнинг аҳолисини жисман маҳв этиш шарт эмас. Зеро, турли мафкуравий таъсирлар оқибатида онги ва шуури забт этилган, қарам ва кайфиятлари “маъқул” йўналишга ўзгартирилган ерлик аҳоли кўмагида ҳар қандай бойлик, табиий ресурсларга эгалик қилиш мумкин. Бу эса шу жой аҳолисининг онги ва қалби ёт ва бегона ғоялар синаб кўриладиган майдонга айланганини билдиради.
Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, ҳозирги давр ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам хавфлироқ бўлиб бораётган даврдир. Хусусан, мамлакатимиз ичида ўзларининг зарарли ғояларини тарқатишга ҳаракат қилган, ёшларни чалғитиш, онгини заҳарлаш, улар ёрдамида мамлакатни ўз тараққиёт йўлидан четлатиб юборишни кўзда тутган «вахобийлар», «ҳизб-ут таҳрир»чиларнинг ҳаракатларини айнан шундай баҳолаш мумкин.1
Бугунги кунда мафкуравий полигонларда муайян гуруҳлар ва давлатлар ўзларининг ғаразли манфаатларини ифода этаётган турли тажовузкор ғояларни синовдан ўтказмоқдалар. Уларнинг ортида кишиларни, энг аввало, маънавий-мафкуравий жиҳатдан тобе қилиш, пировард натижада эса буткул қарам қилиб олиш мақсади ётади. Бу катта-катта ҳудудларни, айниқса, бой табиий ресурсларга эга бўлган минтақаларни эгаллаб олишнинг энг қулай ва камхаражат усулидир.

Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling