Мафкуравий полигонларнинг ядро полигонларидан хавфлилик сабаблари:
1. Агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин.
2. Мафкуравий тазйиқни, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб етиш ниҳоятда қийин.
3. Ёшларнинг маънавий оламида бўшлиққа йўл қўйиш, уларнинг бузғунчи ғоялар, диний экстремизм, ахлоқсизлик ғоялари таъсирига тушиб қолишига олиб келади.
Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” (1997) асарида сиёсий барқарорликни таъмин этадиган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларимизнинг асосий шарти эканлиги асослаб берилган. Сиёсий барқарорлик бўлмаса, мамлакат ўз олдига қўйган тарихий вазифаларни амалга ошира олмайди. Асарда Ўзбекистон барқарорлигига таҳдид солувчи қуйидаги хавф-хатарлар тилга олинган:
Ички хавф-хатарлар:
1. Этник,миллий, минтақавий ва давлат ичидаги жангари сепаратизм (айирмачилик).
2. Экологик ва хавфсизлик муаммолари.
3. Уруғ-аймоқчиликнинг худбинлик, шахсий манфаат, алоҳида гуруҳларнинг мол -дунёга ружу қўйиши билан боғлиқ бўлган хавф-хатар.
4. Қариндошлик, урғу-аймоқчилик манфаатлари доираси кенгайгани сари энди бир сулола доирасидан чиқиб, корпаратив моҳият касб этади. Бу ички бирликка таъсир этиб, таназзулга олиб келиши мумкин. Бундай сепаратизм ижтимоий хавфлилиги жиҳатдан маҳаллийчилик иллати билан қўшилиб кетган.
5. Сиёсий- Экстремизм, шу жумладан, диний экстремизм.
6. Миллатчилик.
7. Миллий маҳдудлик (чегараланмагани).
8. Коррупция.
9. Жиноятчилик.
10. Сотқинлик – эгроцентризм.
11. Ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик.
12. Лоқайдлик.
Ташқи хавф-хатарлар:
1. Терроризм (ички терроризм, минтақавий терроризм, халқаро терроризм).
2. Наркобизнес.
3. Диний экстремизм (диний традиционализм, диний фундаментализм, диний модернизм: булар ҳам ички, ҳам ташқи хавф-хатарларга киради).
4. Сепаратизм (айирмачилик).
5. Минтақавий фуқаролар урушлари (қўшни Афғонистондаги ва ҳ.к.).
6. Орол муаммоси (жумладан ичимлик суви). Бу таҳдид ҳам ички, ҳам ташқи хавф-хатарларга киради.
7. Ўзбекистоннинг жуғрофий сиёсий ҳолати жиҳатидан эндигина хавфсизлик тизими йўлга қўйилаётган минтақадалиги, мураккаблиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |