Республика маънавият тарғибот маркази


Download 139.5 Kb.
bet6/10
Sana10.02.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1185967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
globallashuv sharoitida manavij tahdidlarni bartaraf etish omillari

Ташқи таҳдидлар – Ўзбекистонга давлат ташқа­рисидан кириб келувчи таҳдидлар: халқаро терроризм, экстремизм, фашизм, шовунизм ва ҳоказо.
Кўриниб турибдики, ҳозирги даврда ташқи сиёсатнинг янги – замонавий концепцияси янгича фикрларга асосланмоқда. Бугунги дунё қанчалик хилма-хил бўлмасин, унинг яхлитлигини, бир бутунлигини тан олиш ташқи сиёсатда муайян ютуқларга эришишлик асосини ташкил қилади. Ташқи сиёсатни такомиллаштириш эмас, қатъий ислоҳ қилиш давр талаби эканини англаш натижасида халқаро муносабатларда қуйидаги бир қатор ижобий тенденциялар кўзга ташланмоқда.
– Мафкуравий таъсирнинг йўқолиб бориши.
– Конфронтация – ўзаро қарама-қаршиликдан ҳамкор­ликка ўтиб бориш.
– Халқаро сиёсатда куч ва таъсирни бирлаштириш.
– Халқаро сиёсатнинг демократиялашуви ва инсонпар­варлашуви.
– Халқаро муносабатнинг кенгайиши.
1.8-Чизма

2013 йил 20–23 ноябрда Президентимиз ташаббуси билан Осиё қуёш энергияси 6-форумининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда глобал муаммоларни ечиш йўллари муҳокама қилинди.


1.9-Чизма


Бугунги кунда инсоният олдида янги, глобал муаммолар пайдо бўлмоқда. Улар қаторида мен иқлим ўзгаришлари, экотизим ва биохилма-хилликни сақлаш ва асраб-авайлаш, табиий захираларнинг тугаб бориши ва бошқа шу каби жуда ўткир муаммоларни қайд этишни истардим. Уларнинг оқилона ечими давримизнинг энг кескин муаммосига айланмоқда.
Ислом Каримов
Мамлакатнинг ҳозирги ривожланиш босқичида одамларни маънавий-мафкуравий ва ижтимоий-сиёсий фаоллаштириш асосий вазифалардан биридир. Бунда айниқса, фуқароларнинг онги ва қалбини маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш муҳим долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Маънавий таҳдид инсоннинг онги, дунёқараши ва ахлоқига дахл қилиши мумкин бўлган хавф-хатардир. Хавф кўзга кўринмаса-да, лекин унинг келтирадиган зарари юқумли касалликлардан кам эмас. Шу маънода тарихий ҳақиқатни англамайдиган ёки англашни истамайдиган чет элдаги баъзи сиёсатчи ва арбоблар нафақат сиёсат ёки иқтисодиёт, балки маънавият бобида ҳам бизга ақл ўргатишга, азалий ҳаёт тарзимиз, руҳий дунёйимизга ёт бўлган қарашларни мажбуран жорий этишга уринмоқда”. Ҳақиқатан ҳам бундай уринишлар турли усуллар ва воситалар ёрдамида амалга оширилмоқда. Улар орасида маънавий таҳдидларнинг кўлами пасаймаяпти.
Президентимиз Ислом Каримов «Юксак маънавият-енгилмас куч» асарида маънавий таҳдид иборасига қуйидагича таъриф беради: «Маънавий таҳдид деганда, аввадо, тили, дини, эътиқодидан қаттъий назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим»1.
1.10-Чизма

Мафкуравий таҳдидлар «бизлар учун мутлақо бегона мафкура ва дунёқарашни аввало беғубор ёшларимизнинг қалби ва онгига сингдиришга қаратилганлиги билан айниқса хатарлидир»2. Мисол учун, ана шундай бегона мафкуралардан бири миллий тараққиёт моделига ишончсизлик билан қарашни тарғиб қилишдир. Унга кўра, инсонда миллий тараққиёт моделига шубҳа билан қараш ҳосил қилинади ва унинг «ёнида» ўзга давлатларнинг тараққиёт моделига ҳавас қилиш уйғотилади. Биз учун бегона дунёқарашлардан бири-мутаассибликдир (яъни онгсиз, қаттиқ берилувчи, ўзини ҳақ деб билиш). Унга кўра, шахс ўз тушунчаларини мутлақ ҳақиқат деб қабул қилади ва ўзга қарашларни асоссиз инкор қилади.


Бу биз учун ёт бўлган мафкураларда Ғарб ҳаётини идеаллаштириш ва биз учун ёт бўлган дунёқарашларда эса Шарқ консерваторлигини тиқиштириш кўзга ташланади. Бошқача айтганда, ёт мафкураларда маънавиятни заифлаш­тириб гегемонлик қилиш ва ёт дунёқарашларда эса догматик фикрлар воситасида шахс онгини динийлаштириш устувор даражада намоён бўлмоқда. Шу маънода мафкуравий таҳдидлар кўлами кенгайиб бориши мумкин1.

Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling