Республика маънавият тарғибот маркази


-Чизма Таҳдидлар 2 турга бўлинади


Download 139.5 Kb.
bet3/10
Sana10.02.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1185967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
globallashuv sharoitida manavij tahdidlarni bartaraf etish omillari

1.4-Чизма

Таҳдидлар 2 турга бўлинади:
Мафкуравий таҳдид – ижтимоий-сиёсий ҳаракат, оқим ёки сиёсий куч ўз мафаатини ифодаловчи мафкурасини қўрқитиб, зўрлик йўли билан бошқаларга тиқиштириш. Мафку­равий таҳдид жамият, давлат ёки халқ, миллат ёки элат тақдирига хавф солиб турган, фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган мафкуравий хавф-хатарлар мажмуаси.2
Ички таҳдидлар – ўз ватанига, ватандошига зарар етказишга қаратилган ғоя, хатти-ҳаракат. Биз кўп асрлар ана шу ички таҳдидлар туфайли мустамлакачиликда яшаб келдик. Ана шу ички таҳдидларни қуйидаги схема асосида тасвирлаш мумкин.
1.5-Чизма
Мафкуравий жараёнларнинг миллий тараққиётга икки хил таъсири, яъни ижобий ва салбий таъсирлари мавжуд.
1. Ижобий таъсири. Инсоният цивилизацияси тарихида эришган ҳар қандай моддий ва маънавий қадри­ятларнинг умуминсоний жиҳатлари ютуқлари тарихий макон доирасидан чиқиб байналминаллашиб, универсаллашиб, ўз мустақиллигини қўлга киритган ва ривожланаётган миллий давлат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаёт соҳаларига кириб, интеграциялашиб бор­моқда. Масалан, ўрта асрлар даврида Марказий Осиёда ривожланган фан, маданият, илм соҳаларидаги тараққиёт ХV асрдан кейин Европа маданиятининг ривожланишига замин яратди. Чоризм истилоси, собиқ иттифоқ мафкурасининг оқибатларини бартараф этишда Ғарб илм-фан, маданиятнинг илғор ютуқлари, технологиясидан миллий тараққиётда фойдаланиш, ижобий ютуқларини ўзимизга олиб, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ролини ҳисобга олиш лозим.
2. Салбий таъсири. Миллатлар ва давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий ривожланишидаги беқарорлик, улар манфаатларидаги ўзига хосликни мутлоқлаштириш инсониятга, шу жумладан, ўз миллатининг келажагига хавф туғдирадиган салбий ҳодисаларнинг глобаллашувига олиб келмоқда. Бу халқаро терроризм, экстремизм, фундаментализм ва наркобизнес ҳодисаларида намоён бўлмоқда. Бирон бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез суръатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада айрим ёшлар ёвуз ғоялар, мафкуравий марказлар босими таъсирига тушиб қолмоқда. Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви савияси паст аудио ва видеокассеталар, ахлоқсизлик, тубанлик ва ёвузликни тарғиб қиладиган «Санъат асарлари»нинг ҳам кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда...
Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий жараёнларни кескинлаштиришнинг мақсади, мафкуравий тажовуз ёвуз кучлар ва ҳар хил марказлар томонидан мамлакатимизга нисбатан ичкаридан ёки ташқаридан туриб бевосита амалга оширилаётган ғоявий бузғунчиликнинг мақсади “Бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилиш”, яъни мамлакат ичкарисида парокандаликни келтириб чиқариш, унинг дунёдаги обрўсига путур етказиб, минтақа давлатларини бир-бирига қарама-қарши қилиб қўйиш, сепаратизмни келтириб чиқариш каби мақсадларни ўз олдига вазифа қилиб олган ёвуз кучлар таъсирини англамоқ лозим булади.
Президент Ислом Каримов миллий ғоя ва мафкурага бағишланган асарларида мантиқий хулоса чиқариб, глобаллашув, интеграциялашув жараёнида “мафкуравий майдон” тушунчасини ишлатди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2000 йил 8 июнда «Фидокор» газетаси мухбири саволларига жавобларида айнан ва бевосита «Мафкуравий майдон» тушунчасига яна бир бор диққат қаратди. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади. Бу аччиқ ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслик лозим.
Агар тарихга назар солсак, илгари кучли давлатлар заиф мамлакатларни очиқдан-очиқ босиб олиб, уларга ўз ҳукмини ўтказган бўлса, ХХ асрнинг охирига келиб, бундай сиёсат янги бир шакл касб этади. Ҳозирги вақтда қудратли давлатлар ва муайян сиёсий марказлар ўз мақсадларига эришиш учун аввало забт этмоқчи, ўз таъсир доирасига олмоқчи бўлган мамлакатларнинг алоқаси онгини ўзига қарам қилишга интилади... «Мафкура дунёсида бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслиги, шундай ҳолат юз берган тақдирда бўш қолган мафкура майдонидан бизга бегона, орзу-интилишларимизга мутлақо ёт ғоялар ўрин эгаллашга уриниши шубҳасиз»1. Шу боисдан Юртбошимиз мазкур саволга жавобда қуйидагиларга диққат-эътиборини қаратди. (1.7-Чизма).
«Ҳақиқатан ҳам Президентимиз Ислом Каримов кейинчалик «энг асосий мезон ҳаёт ҳақиқатини ас эттириш» (2009) рисоласида таъкидлаб ўтганидек, «Одамларнинг, биринчи навбатда ёшларнинг онгу тафаккурини, маънавий оламини издан чиқаришга қаратилган бундай уринишларнинг асл моҳиятини, уларнинг узоқ ва давомли, салбий оқибатларини англаш ва бундай хавф-хатарларнинг олдини олиш бугунги кунда ўта муҳим аҳамият касб этиб бормоқда»1.

Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling