Республика маънавият тарғибот маркази
-Чизма Информацион таҳдидлар
Download 139.5 Kb.
|
globallashuv sharoitida manavij tahdidlarni bartaraf etish omillari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фикрга қарши фақат фикр билан баҳсга киришиш
- Мафкуравий иммунитет (лот. озод бўлиш, қутилиш) шахс ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга ҳизмат қиладиган ғоявий-назарий қарашлар ва қадриятлар тизимидир.
1.11-Чизма
Информацион таҳдидлар баъзида ахборот хуружи деб аталади – шахсни иккилантиради, уни муаммолар гирдобига ташлайди. Натижада фуқароларнинг ижтимоий онги заҳарланиб, жамиятда ижтимоий хасталик таркиб топади.2 Маънавий таҳдидларни бартараф қилиб боришга доир бир қатор қарашлар мавжуд. Президентимиз Ислом Каримов маънавий таҳдидларни бартараф этиш муаммосини ишлаб чиқди. У кишининг концепциясига кўра, маънавий таҳдидларни фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан бартараф қилиш мумкин. Фикрга қарши фақат фикр билан баҳсга киришиш Маънавий таҳдидларни бартараф қилиб боришга доир бир қатор қарашлар мавжуд. Уларни бартараф қилиш муаммоси Президентимиз Ислом Каримовнинг диққат-эътиборида бўлиб келмоқда. Юртбошимизнинг концепциясига кўра, маънавий таҳдидларни фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя ва жаҳолатга қарши маърифат билан бартараф қилиш мумкин. Булар муҳим қараш бўлиб, ҳозирги маънавий-мафкуравий фаолиятимизда методология вазифасини ўтамоқда. Хўш, фикрга қарши фикр билан қандай кураш олиб бормоқ керак, деган савол туғилади. Аввало, ҳар бир кишида мустақил фикрлаш имкон қадар кенгроқ дунёқарашни шакллантириш керак. Бунинг учун унинг билим ва маълумот даражасини ошириш муҳим аҳамиятга эга. «Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз фазандларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгида маъфкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур. Токи, ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастларнинг “даъвати” ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам, уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди»1. Инсонда мафкуравий иммунитетни шакллантириб бориш зарур, бу биринчидан. Мафкуравий иммунитет (лот. озод бўлиш, қутилиш) шахс ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга ҳизмат қиладиган ғоявий-назарий қарашлар ва қадриятлар тизимидир.1 Иммунитет тиббий тушунча бўлиб, организмнинг доимий ички муайянлигини сақлаши, ўзини турли таъсирлардан, ташқи инфекциялар кириб келишидан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуи тушунилади. Содда қилиб айтганда, иммунитет киши организмининг турли касалликлардан ҳимоя қила олиш қобилиятидир. Демак, инсонда биринчидан, мафкуравий иммунитетни шакллантириб бориш лозим. Иккинчидан, у ҳар бир авлод учун ўзига хос хусусиятга эга. Учинчидан, иммунитет тизими шакллангандагина жамиятда мафкуравий дахлсизликни таъминлаш мумкин. Инсон интернет хабарларини ўқиш билан маданиятли бўлиб қолмайди. Аксинча, илмий-назарий билимларни эгаллаш инсонни шарафлайди. “Авесто”да: “Билим – кўзнинг чироғи” деб уқтирилган. Бунинг маъноси шуки, фақат билим воситасида инсон мустақил фикр ва дунёқарашга эга бўлиши мумкин. Шу маънода мустақил фикрга ва дунёқарашга эга одам бир ёқлама ғаразли ва зарарли фикрларни фарқлай олади. Бу “Фикрга қарши фақат фикр тамоилининг мазмунидир. Президентимиз таъкидлаганидек, «ҳар бир инсон ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шундай фикрларни униб-ўсиб келаётган ёшларнинг онгига сингдириш уларни ҳаёт синовларига бардошли этиб тайёрлаш бизнинг ота-она, устоз-мураббий, раҳбар-раҳнамо сифатида, шу муқаддас юрт фуқароси сифатидаги муқаддас бурчимиздир»2. Download 139.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling