Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana05.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1276241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
OLIY TA’LIM MUASSASALARI UCHUN MUSTAQILLIK SSENARIYASI

деган бош ғоя асосида ташкил этиладиган “Мустақиллик дарси” 
бўйича мавзулар
 
№ 
Машғулот тури 
Ажратил-
ган соат 
Маъруза 
1. 
Мустақиллик – бу инсон қадр-қимматининг кафолатидир. 



(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон 
Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик 
байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 
қарорида илгари сурилган ғоялар хусусида) 
Семинар 
3. 
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” (Ўзбекистон 
Республикасида мустақилликка эришилгандан кейинги йиллар 
давомида амалга оширилган ислоҳотлар жамият ҳаётидаги 
янгиликлар, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” хусусида, 
“Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” ғоясининг мазмун-
моҳияти тўғрисида. Асосан давра суҳбати шаклида бўлиб, 
талабаларнинг фикрлари тингланади.) 

 
Жами: 

Изоҳ: “Мустақиллик дарси” 5-10 сентябрь кунларида ташкил этилиши 
ҳамда вазирлик ва идоралардан бириктирилган ходимлардан иборат 
мутахассисларни жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлади. 


МАЪРУЗА МАТНИ 
 
МАВЗУ: МУСТАҚИЛЛИК – БУ ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИНИНГ 
КАФОЛАТИДИР. 
Режа: 
1. Мустақиллик – буюк неъмат 
2. “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғояси 
амалда 
Мустақиллик – буюк неъмат 
Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат 
мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига
31 йил тўлди. Мустақиллик халқимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси 
бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий 
демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. 
Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва 
қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга 
чиқаришининг мустаҳкам заминидир. 
Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий 
давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта 
тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби 
олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан 
тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин 
олди. 
Мамлакатимиз мутақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида
ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар 
ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, 
эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини 
кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга 
мувофиқдир. 


Дарҳақиқат, мустақиллик туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, 
мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан 
салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни 
жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, 
азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ 
ёйилмоқда.
“Мустақиллик” ва “ислоҳот” тушунчаларига муштарак сўзлар сифатида 
қарашимиз табиий, албатта. Чунки, фақат мустақил давлат ва мустақил 
жамиятдагина ислоҳотларни амалга ошириш мумкин. Мустақиллик ҳам, 
ислоҳотлар ҳам инсоннинг яхши яшаши, муносиб турмуш даражасига 
эришиши учун зарур шароит яратди. Мамлакатимизда мустақиллик 
йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий 
давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, 
чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва 
осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини 
кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда 
манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. 
Аҳолининг кенг қатлами, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар 
вакиллари, давлат органларининг раҳбарлари ва мутахассислари билан 
ўтказилган амалий суҳбат ва муҳокамалар, шунингдек амалдаги қонун 
ҳужжатлари, миллий ва халқаро ташкилотларнинг ахборот-таҳлилий 
материаллари, тавсиялари ва шарҳларини ўрганиш, ривожланган хорижий 
мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиш натижаси ўлароқ, 2017 йилнинг 7 
февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 2017–
2021 
йилларга 
мўлжалланган 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling