Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
OLIY TA’LIM MUASSASALARI UCHUN MUSTAQILLIK SSENARIYASI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат дастурлари
- 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд
стратегияси қабул қилинди.
Ҳаракатлар стратегиясидан кўзланган асосий мақсад – ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизация қилиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборат эди. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида давлат ва жамиятда содир бўлган кучли модернизация жараёни барча соҳада жадал суръатларда юксалишни юзага келтирди. Бу дунё ҳамжамиятининг ҳам юксак эътирофига сазовор бўлди. Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича Давлат дастурлари қабул қилинган ҳолда амалга оширилиб келинди. Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш ҳақида сўз борганда, муҳим сиёсий жараён – Президент Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга Мурожаатнома йўллаш институти жорий этилганини алоҳида қайд этиш лозим. Шу ўринда, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилганини таъкидлаб ўтиш жоиз. 2017–2021 йилларда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган 5 млн. 780 мингдан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди, шундан 3 млн. 288 мингдан ортиғи қаноатлантирилди. Мурожаатларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва қонуний ўрганиб чиқилиши натижасида уларни қаноатлантириш даражаси ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Умуман олганда, мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling