Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти
Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат”
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
OLIY TA’LIM MUASSASALARI UCHUN MUSTAQILLIK SSENARIYASI
Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғоясини амалга оширишга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу асосда маҳаллий бошқарув органларининг жойларда муаммоларни ҳал этишдаги роли ва масъулияти янада кучайтирилмоқда. Бунинг учун давлат функцияларининг катта қисми марказдан ҳудудларга ўтказилмоқда. Инсонпарварлик – бу инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт-саодати, тенг ҳуқуклилиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи ғоядир. Ушбу ғоянинг моҳиятига кўра, дунёда энг қимматли нарса инсондир, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир. Инсонпарварлик ғоялари узоқ тарихга эга. Улар бахт-саодат ва адолатга эришиш орзулари тарзида қадимдан халқ оғзаки ижодида, адабиётда, диний ва фалсафий таълимотларда ўз аксини топиб келмоқда. Буюк аждодларимиздан Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқаларнинг асарларида инсонпарварлик, инсон эркинлиги, унинг қадр-қиммати ғоялари олға сурилди. Жумладан, Абу Наср Форобий инсонларнинг иноқ ва дўст яшаши мамлакатда халқлар учун катта фойда келтиришини исботлашга интилган ва тинчликни қатъий қувватлаб, бутун фаолиятини инсон хизматига қаратган. Алишер Навоий инсон тақдири, халқ манфаати, мамлакат ҳақида ғамхўрликни асосий масала, деб билган ва дунёда энг қимматли нарса инсондир, деган фикрни олға сурган. Шунингдек, жаҳон динлари таълимотларида ҳам инсонпарварлик ғоялари асосий ўринни эгаллайди. Жаҳон тараққиётининг сунгги йилларида туб ўзгаришлар юз бериб, ҳақиқий инсонпарварлик томон жиддий қадамлар қўйилди. БМТ, ЮНЕСКО каби халқаро, минтақавий ва давлатлараро ташкилотлар декларация ва ҳужжатларида кўриш мумкин. Инсонпарварлик ҳар бир ҳуқуқий, демократик давлатнинг ҳаёт қоидаларидан бирига айланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган халқчил ва инсонпарвар сиёсатини Инсонпарварлик шартлари, талаблари, қоидаларига, Шарқ ва Ғарб давлатларининг энг илғор тажрибаларига таяниб олиб бормоқда. Инсонпарварлик – бу инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Инсон қадри... Нақадар улуғвор, кенг, серқатлам, мазмун-моҳияти улкан тушунча. Инсон бу дунёда ўз қадрига эга бўлиб яшагандагина тўлақонли ҳаёт кечиради, инсон бўлиб яшайди. Мамлакатимиз раҳбари ўз нутқида бу тушунчани янада ёрқинроқ ва янада кўламлироқ ифодалади: “Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз. Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз”. Дарҳақиқат, етакчи учун бундан улуғ мақсад, бундан устуворроқ вазифа бўлмайди. Инсон қадри улуғланган юртнинг келажаги ҳам буюк бўлади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling