Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти


“Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғояси амалда


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana05.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1276241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
OLIY TA’LIM MUASSASALARI UCHUN MUSTAQILLIK SSENARIYASI

“Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғояси амалда 
Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган 
тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда 
«Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада 
ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни 
жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш 
ҳамда 
фаол 
фуқаролик 
жамиятини 
шакллантиришга 
қаратилган 
ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида Президент 
Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 28 январ куни ПФ-60 - сонли «Ҳаракатлар 
стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб 
чиқилган 7 та устувор йўналишдан иборат “2022 - 2026 йилларга 
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” фармони ва 
уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид 
давлат дастури қабул қилинди. 
Ушбу ишлаб чиқилган 7 та устувор йўналиш қуйидагилардан иборат:


- инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада 
ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш; 
- мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини 
тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; 
- миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш 
суръатларини таъминлаш; 
- адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш; 
- маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; 
- миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга 
ёндашиш; 
- мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, 
прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш. 
Бу йўналишларда белгиланган вазифалар 100 та мақсадни ўз ичига 
олади. 
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон - тараққиёт стратегияси”да инсон 
қадрини улуғлашга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя сиёсати бўйича 
белгиланган вазифалар доирасида: 
ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш; 
ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта 
жамғармасини ташкил этиш; 
кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий 
шартнома асосида тақдим этиш; 
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ёрдамга муҳтож 
аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар 
базасини яратиш, жумладан «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар 
дафтари»ни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» билан интеграция қилиш; 
аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида 
бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 
3 йиллик даврни 6 йилга ошириш; 
маҳаллаларда янги институт сифатида жорий қилинган тадбиркорликни 
ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни 


қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари ҳамда 
ёшлар етакчилари фаолияти самарали йўлга қўйиш; 
маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш ва уларнинг 
раҳбарлари билан мулоқот қилиш тизими яратилиб, давлат ва ижтимоий 
хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш, шу жумладан Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали 
алоқаларни йўлга қўйиш орқали маҳаллаларнинг халқ олдидаги нуфузи 
ошириш; 
маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг 
тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда 
истиқомат қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш тизими самарадорлиги ошириш
маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва маданий 
иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари, 
тадбиркорлик объектлари каби инфратузилмани яратиш бўйича чора-
тадбирлар каби бир қатор вазифаларни амалга ошириш белгиланган. 
Албатта, 
Президентимиз 
таъкидлаганидек, 
биз 
бундан 
буён 
фаолиятимизни “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида ташкил 
этамиз. Чунки, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги билан боғлиқ устувор 
масалаларни ҳал этишда кенг жамоатчилик, ҳар қайси фуқаронинг фикри биз 
учун ўта муҳимдир. 
Шунингдек, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг, бутун 
халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган “Янги 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling