Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet49/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Қарор қилади:
1. Фукоролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни мавзусида ўтказилган тадбир маълумот ва ижро учун кабул килинсин.
2. Фукоролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни мавзусида тингловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин
Директор Х.Джумаев


Котиба: З.Нуримова.
Республика Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиалида ўтказилган маънавий тадбир Баённомаси №


18.05.2022 й Бухоро шахри


Қатнашди: Директор ва директор ўринбосарлари ,
ўқитувчилар, 55 нафар тингловчилар


Кун тартиби: “18-май Халқаро музейлар куни”.

Тадбирда филиал директор Х.Джумаев сўзга чиқиб, Музейлар аждодларимиздан бизга мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина бўлиб, аждодлар ва авлодлар ўртасида кўприк вазифасини бажаради. Шу билан бирга музейлар мамлакатнинг маданий қиёфасини кашф этишда ҳамда халқимизнинг ўзлигини намоён қилишда катта аҳамиятга эга. Бутун бир тарихни ўзида яққол мужассам этиши билан музейлар ҳар бир давлатда муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам мустақиллик йилларида мавжуд музейларни таъмирлаш, уларни ўзига хос экспонатлар билан бойитиш, янги музейлар барпо этишга алоҳида эътибор қаратилди. Зеро, бу ишларнинг замирида аждодларнинг асрлар давомида яратган бебаҳо маънавий ва моддий меросини асраб-авайлаш ва уни келгуси авлодларга етказиш мақсади туради. 1992 йилда Наманганда Бобораҳим Машраб музейи, 1996 йил 1 сентябрь куни Тошкентда Осиёда ягона бўлган Олимпия шон-шуҳрати музейи, 1996 йил 18 октябрда эса Темурийлар тарихи давлат музейи очилиши фикримизнинг ёрқин исботидир.Ўз навбатида музейлар аждодларимиздан бизгача етиб келган маданий меросимизни асраб авайлаш, келажак авлодларга етказиш ҳамда меҳр- оқибат туйғуларини кучайтириш, мардлик, ҳалоллик, умуминсоний ва миллий қадриятларни ёшларимиз онгига сингдириш, аждодларимиздан бизгача етиб келган номоддий маданий меросга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.18 май – “Халқаро музейлар куни” мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Республикамизнинг барча музейларида очиқ эшиклар куни ўтказилаётганлигини таъкидлаб ўтди.


Тадбир давомида филиал ўқитувчилари З.Қурбонова ва З.Нуримовалар сўзга чиқиб, 1977 йилдан буён дунёда анъанавий тарзда 18 май Халқаро музейлар куни сифатида нишонланиб келинади. Чунки музейлар - ўтмишдан қолган маданият, маърифат, табиат ёдгорликларининг яхлит тизимга солинган йиғиндиси бўлиб, амалдаги тартибларга мувофиқ сақланади ва намойиш қилинади.Юртимиз тарихи, халқимизнинг бой маънавий мероси ҳақида тушунчага эга бўлиш, ундан бугунги авлодни хабардор этишда музейларнинг ўрни катта. Шу боис мамлакатимизда мазкур муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг замон талаблари даражасида иш олиб бориши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда.“Музейлар тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги «2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.Бухоро вилояти музейларида юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда.
Ҳар йили жаҳон бўйича ўтказиладиган музейлар кунига Темурийлар тарихи давлат музейи ҳам катта тайёргарлик кўради. Янги кўргазмалар, томошабинлар учун учрашувлар, илмий анжуманлар шулар жумласидан. Мазкур музей республиканинг мустақиллик йилларида барпо этилаган маънавият кошонаси бўлибгина қолмай, тарихнинг олтин саҳифасини ўзида акс эттирадиган маскан ҳисобланади. У Соҳибқирон Амир Темур ҳукмронлиги даврини акс эттириши билан биргаликда ўша даврга тегишли тарихий экспонатларни ҳам ўз ичига олади. Шу сабабли бу ерга нафақат республика аҳолиси, балки кўплаб хорижликлар ҳам ташриф буюради. Музей фондининг асосий қисми Амир Темур ва темурийлар даврига оид қўлёзма асарлар, турли давлатлар ҳукмдорлари билан олиб борилган ёзишмалар, тангалар, сопол ва мис буюмлар, меъморий безак қопламалари, китоблар, этнографик буюмлар, рассомлар асарлари каби нодир экспонатлардан иборат. Дастлаб музей фондидан 600 экспонат жой олган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони уч ярим мингдан ошади. Йилдан-йилга эса уларнинг сони янги осори атиқалар билан бойиб бораётганлигини таъкидлаб тингловчилар ўртасида саҳна кўринишлар ўтказилди.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling