Республика узбекистан министерство высшего образования, науки и инноваций


Ушбулардан, ишимизда асосан нон ва нон маҳсулотлари, унининг хом-ашёсидаги ун ва дондаги


Download 5.69 Mb.
bet23/51
Sana26.10.2023
Hajmi5.69 Mb.
#1723486
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51
Bog'liq
Xolto\'rayev якуний dissertat Таржимон Рус

Ушбулардан, ишимизда асосан нон ва нон маҳсулотлари, унининг хом-ашёсидаги ун ва дондаги БГКП (колиформ), салерос, патогенли салмонелла ва могʻор замбуругʻини аниқладик.
Микроорганизмларни аниқлаш ва баҳолашда биз, Ўзбекистон Республикаси бош Давлат санитария врачи Б.И. Ниязметовнинг 2009-йил 10-мартдаги қарори билан тасдиқланган “Давлат, давлатлараро ва халқаро стандартларга мос бўлган санитар бактериологик назоратлар методлари мажмуасига” киритилган: ошқозон таёқчалари гуруҳига кирувчи бактериялар миқдорини аниқлаш ва ажратиш методи (колиформ бактериялари БГКП) ГОСТ 50474-93, 7702.2.2-93; 3 0726-2001., Стапҳйлоцоцус ауреус нинг миқдорини аниқлаш методи ГОСТ 10444.2-94 бўйича, ачитқи ва могʻор замбуругʻларини аниқлаш методи ГОСТ 10.444.12-88, Салмонелла турига тааллуқли бактерияларни аниқлаш методи ГОСТ 50480-93, 30519-97, Протеус турига тааллуқли бактерияларни аниқлаш методи ГОСТ 28560-90 ёрдамида аниқланди ва баҳоланди.
Нон хом ашёси дон ва ун, нон бўйича биологик хавфларнинг тадқиқоти келтирилган стандарт методика талаблари билан ўтказилди:
1. КМАФАМ бактерияларни аниқлашда ҳар бир ликопчадаги ўсган колониялар саналади, бунинг учун ликопча тўнтарилиб лупа ёрдамида саналди ва ҳар бир саналган колония қаламча билан белгиланади. Петри ликопчаси тўрт ва ундан кўпроқ секторга бўлиниб ва икки – уч секторларга саналади (ликопча юзасининг 1/3 дан кам бўлмаслиги керак). Ўртача арифметик колония сони саналиб умумий колониялар сонига кўпайтирилади.
Маҳсулотнинг 1 граммида умумий бактериялар сони 1 мл ҳисобида қуйидаги формула орқали топилади:
М=Н/м •C
бунда: Н-навеска аралаштириш даражаси; м — Петри ликопчасига солинган инокулят миқдори, C- ўртача арифметик колониялар сони.
Тажриба давомида, аралашмада ликопчаларда екилган (бугʻдой уни) МАФАМ дан икки марта такрорлашда 40 дан 60 колонияга аралашмадаги 5 дан 6 колонияга ўсди.
Формула бўйича ҳисобласак,
учун М = колония
учун М= колония
яъни,
500+550= колония = 0,5• КОЭ 1 граммда
Ҳисобимизни халқаро стандартда кўрсатилган методика билан текширамиз. Унда ҳисоб қуйидагича ўтказилиши лозим:
Н=
бунда: C-ҳамма ликопчадаги калониялар сони; В-ҳар бир ликопчада солинган ҳажм; -биринчи аралашмада саналган ликопча сони; -иккинчи аралашмада саналган ликопча сони; д-биринчи ҳисоб олиб бориладиган аралашма. Унда:
Н= •10= =504.5=0.5• КОЭ
Демак, ҳисобимиз тўгʻри екан. Худди шундай ҳисоблар бугʻдой дони “Оби-нон” учун бажарилди ва олинган натижалар бўйича
2. “Оби-нон” хамиридан олинган намунани 2 та Петри ликопчасига суюқ ҳолатда, ҳажми 1 дан суртилади, 15 мин. дан сўнг Эндо муҳити 43-44 С да еритилган ҳамда 4-5 мм қалинликка доира бўйлаб қуйилади. Шундан сўнг ликопчани термостатга қўйилади, 37°С ҳароратда 24-48 соат муддатга. сўнг ўсган колониялар ўрганилади.
Колонияларнинг 5 таси ўрганилади ва лакто (сутли) муҳитли суюқликга екилади. Маълумки агар 5 колониядан 4 тасига (80%) колиформ бактериялари ўсганлиги тасдиқланса, унда улар колиформ бактерияларга тааллуқли бўлади.
Тажриба натижаларини ГОСТ 26670 кўрсатмасига биноан юқорида келтирилган формула асосида ҳисобланди.
Тажрибадаги навеска ва инокулянт 1:10 нисбатда қўшилганда 70 колония иккинчисида 80 колония ўсди, ўртача арифметик миқдори 70+80=150:2=75 колония
М= 75=7500 ёки 7,5• КОЭ 1 гр маҳсулотда
3. Нон маҳсулотлари тайёрлаш учун уннинг (“Сурхондонмаҳсулотлар” АЖ уни, 1 нав 2019-йил ҳосилидан). Стапҳйлоцоцоус ауреус типидаги бактерияларни аниқлаш учун ГОСТ 10444-2-94 да кўрсатилган ( 11 – жадвал) икки методдан дифференсиал-диагностик зич муҳитда екиш методи қўлланилди.
11 — жадвал .
ГОСТ 10444-2-94 га мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларида Стапҳйлоцоцоус ауреуснинг ҳосил бўлиши ва миқдорларини аниқлашнинг схемаси.

Download 5.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling