Расм -16. Бугʻдой дони (Самарқанд Дон, Оқдарё тумани) полярограммаси ва қайта ишлов жадвали.
Самарқанд Дон (Жом бой донда) қайта 2020-йилда етиштирилган дон фақат миснинг миқдори борлиги аниқланди. (Расм 8. ва жадвал). Полярограммадан ко‘риш мумкинки,тажриба уч маротаба кетма кет равишда о‘тказилган, полярограмма волтамперметрик егри чизиг‘ининг максимал нуқтаси кўрсатган натижа олинган.
Расм -8. Бугʻдой дони (Самарқанд Дон, Жом бой донда) полярограммаси ва қайта ишлов жадвали..
Худди шундай тажрибалар бошқа дон корхоналари бўйича олиб борилди, уларнинг натижалари бўйича турли йилларда етиштирилган бугʻдой донинг таркибда токсинлар ва микотоксинларнинг ё‘клиги ва уларнинг таркибида талаб даражасида , турли миқдорда микроелементларнинг борлиги тасдиқланди. Бизнингча, бунинг сабаби дон етиштирилган ер структураси ва иқлим шароитининг ҳар хиллигида бўлса керак. Ҳар йили, мавсумнинг ҳар хиллиги, шу йилдаги екологик ҳолат, турли хилдаги таъсирлар, ернинг агрокимёвий ҳолати албатта етиштирилаётган дон маҳсулотларининг таркибига таъсир кўрсатар екан.
3.3.2. Уннинг кимёвий хавфсизлиги
Ноннинг хом ашёси сифатида биз ун маҳсулотини олдик ва унинг органолептик кўрсаткичларини аниқладик.
Новвойлик бугʻдой уни Ўз.ДСт. 1104; 2006 бўйича ўтказилди. Стандарт бўйича органолептик кўрсаткичлар жадвал-17 да келтирилган
Жадвал-17
Новвойлик бугʻдой унининг органолептик кўрсаткичлари ва тавсиф меъёрлари
Кўрсаткич номи
|
Ун учун тавсифлар ва меъёрлар
|
Ранги
|
Оқ ёки оқ ним тусда
|
Ҳиди
|
Бугʻдой унига хос, бегона ҳидларсиз, зах, могʻор ҳидисиз, киритилган қўшимчага хос кучсиз ҳид мавжудлиги рухсат етилади.
|
Таъми
|
Бугʻдой унига хос, бегона таъмларсиз, нордон ва аччиқ емас.
|
Гʻижирланиши
|
Унни чайнаганда гʻижирлаш сезилмаслиги керак.
|
Самарқанд вилояти Жомбой донда ишлаб чиқарилган 1 навли унини полярограммаси расм-8 да келтирилган. Полярограммадан ко‘риш мумкинки, бу ерда ҳам тажриба уч маротаба кетма кет равишда о‘тказилган, полярограмма волтамперметрик егри чизиқнинг максимал нуқтасида кўрсатган натижа олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |