Жиноят ишини қўзғатиш ҳақида
Қ А Р О Р
2019йил.26-ноябр миробот.тумани
(кун, ой) (ҳудуд)
Миробод туман прокурори, адлия маслаҳатчиси А.Ахмедов фуқаро Наимов С.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан тўпланган материаллар билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
фуқаро Наимов Сардор Обидович 2019 йилнинг 01 октябрь куни М.Давроновдан йўл харакати хавфсизлиги бошқармасида ишловчи таниши орқали 3.000 АҚШ доллари эвазига униг эгалигидаги автомашинага “111” давлат рақамини ўтказиб беришини ваъда бериб, алдаб, жами 2500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олганлиги аниқланган. Шунингдек, Наимов Сардор агар бу пулларни сураса ва бу ҳақда бирор кишига хабар берса, М.Давроновни фукаро М.М исимли аел билан якин муносабатда булгани ва бу хакда расмлар ҳам борлигини ва бу расмларни интернетга жойлашини айтиб товламачилик килганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатда фуқаро С.Наимовнинг ҳаракатларида алдаш йоки ишончни суиистеьмол килиш ва жабрланувчи учун сир сакланиши лозим булган маьлумотларни ошкор килиш билан куркитиш жинояти аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, ЖПКнинг 15-моддаси, 321-моддаси, 322-моддаси 1-банди, 330-моддаси, 331-моддаси 1-банди, 336моддаси 1-банди, 345 ва 382-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
Фуқаро С.Наимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 2-кисми,165-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилсин.
Иш бўйича дастлабки терговни олиб бориш туман ИИБ катта терговчиси Ж.Хошимовга топширилсин.
Ушбу қарор тўғрисида манфаатдор томонларга маълум қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 338-моддасига асосан қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Қарор нусхаси туман прокурорига юборилсин.
Миробод туман прокурори адлия маслаҳатчиси (имзо) А.Ахмедов Тошкент шаҳар, Миробод тумани,
«Кетмонтепа» кўчаси, 30-уйда
яшовчи фуқаро
Do'stlaringiz bilan baham: |